среда, 4 ноября 2020 г.


Олинган статистик маълумотларда таъкидланишича, дунёда хар йили 2 млн. 800 минг киши  одам савдоси қурбони бўларкан. Шундан, 600-800  мингга яқини аёллар ва болаларни ташкил этади. Ушбу уюшган трансмиллий жиноят тури инсонлардан оғир мехнат мажбурий донорлик, фохишалик ва бошқа мақсадларда фойдаланишдек жирканч кўринишда намоён бўлмоқда.


Маълумки, одам савдоси фирибгарларининг хийла найранглари оқибатида инсонни алдаб, ишга жалб қилиш, ёллаш, куч ишлатиш ёки зўрлик қилиш, эксплуатация қилиш орқали амалга оширилиши барчамизга аён. Экспулатация одам савдосининг асосий элементи ҳисобланиб, бу жиноят билан шуғулланувчи жиноий гурух аъзолари жабрланувчини даромад кўриш мақсадида ёллайди.Турли жирканч ишларга ундайди. Ушбу муаммо бугунги кунда жахон хамжамиятини жиддий ташвишга солаётган глобал масалалардан биридир. Негаки, у инсоннинг дахлсиз ҳуқуқларини, қадр-қиммати, осойишта ҳаёт ва келажагига жиддий путур етказувчи на сархад, на миллат танламайдиган иллатдир. Одам савдоси инсонни ўз эркинлигидан махрум қилиш баробарида, бировларнинг қўлида қул бўлишга махкум этади, тақдири ва келажагини оёқ ости қилади. Ана шундай жихатлари билан хам у оғир ва жирканч жиноятлардан бири хисобланади. Республикамизда хукуматимиз томонидан бундай иллатларга қарши курашиш мақсадида бир нечта халқаро шартномалар имзоланиб, самарали ишлар йўлга қўйилган. Жумладан, кенг жамоатчилик ўртасида қолаверса, ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган вакиллари билан хамкорликда жойларда бу иллатнинг салбий оқибатлари хусусида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Шундай экан, бундай жирканч иллатга қарши курашишда хар биримиз бир ёқадан бош чиқариб, онгли муносабатда курашмоғимиз лозим.
Жасур Холназаров

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...