понедельник, 26 октября 2020 г.

       “Юракдан юракка” лойиҳаси карантинда яна бир бор юракларни  забт этди


Юракдан юракка. Ушбу хайрия акциясини бугун  нафақат Сурхондарёда балки бутун республикада билмаган инсон йўқ. Биргина ғоя ёрдам бериш истаги бутун бир жамоани шакллантира олди. Қисқа муддатда бутун вилоят бўйлаб тарқаган хайрия ишлари кўпгина инсонларга кўмак бўди.  Юракларни эгаллаган лойиҳанинг кенг қулоч ёйиши сабабчиси эса ёш бўлишига қарамай қалби мехрга тўла бўлган бир қиз яъни Нилуфар Киямовадир.

Термиз давлат университетида ўқийдиган Нилуфар университет кўмагида ташаббускор гуруҳ тузди ва уни  "Юракдан юракка" деб номлади.


Ушбу лойиҳага қадар Нилуфар босиб ўтган йўлнинг ўзи мехрли юракларни таъсирлантирганини ёзмай ўтиб кетиб бўлмайди. 2019 йил ёз ойи эди.  Ўзбекистон делегацияси таркибида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Малайзия ва Таиланддаги модел учрашувида қатнашгани Нилуфар  кўнгиллилар соҳасини янада чуқурроқ тушунди.  Ўзбекистонга қайтар экан ушбу хайрли лойиҳа ғояси уни аллақачон эгаллаб олганди. Қайтиб келибоқ талабаларга ёрдам бериш марказини очди ва грантларни топиш, ёшларни уларда иштирок этиш учун йўналтириш бўлди.

Кейинги қадам эса, маҳаллаларда алоҳида эҳтиёжли оилалар учун кийим-кечак йиғиш пунктлари ташкил этилиши бўлди. Бу йўналишда биринчи тадбирда одамлар қичрайган кийимларини  яхши ҳолатда олиб келишди.

Кўнгиллилар сафи ортиши сабаб ўтган йил сентябр ойида улар иш учун аризаларни тўлдиришда ёрдам беришни бошладилар. Бунинг учун улар Телеграмда бот очди. Унинг ортидан эса  китобларни алмаштириш билан боғлиқ ташаббус Нилуфарда  пайдо бўлди. Улар жамоа бўлиб китобларнинг электрон платформани яратди.  Бу жараён қандай бўлди дерсиза. Мисол учун  сизда Ромео ва Жулиета бор лекин сиз Да Винчи сири китобини ўқишни хоҳлайсиз. Фотосуратни жойлаштирсиз ва илова қилинган матнни ёзасиз ва китоб тайёр ўқийсиз..

Юракдан юракка лойиҳаси бўйича озиқ-овқат йиғиб, алоҳида эҳтиёжли оилаларга ташриф буюрган кезлари миннатдорчилик билан ёшларни бағрига босган хонадон эгаларининг кўзидаги мехрни кўрган ёшлар ўзида бошқача бир ғурурни сезарди доим. Шунинг учунми қайт ва қайта бу ишни бажариш улар учун ўзгача иштиёқ пайдо қиларди. Шу тариқ бир лойиҳа юракдан юракка ўтиб борайверди. Тиниб тинчимас жамоа гул кўчатларини сотиб олди ва уларни кичик болалар боғчасини яратиш мумкин бўлган  болаларга топширди.


Ўтган йилнинг октябр ойи. Нилуфар  "Мамлакат кўнгиллилари" танловида иштирок этиш учун анкетани тўлдирди. 30 октябр куни Нилуфaрнинг туғилган кунида унинг ғолиб бўлганлиги эҳлон қилинди. Бу ғалаба унинг учун ҳаёт совғаси бўлди.  Чунки бу фақат унинг эсам балки балки бутун жамоа, университет ва уларни қўллаб-қувватлаганларнинг ҳам ютуғи эди.

Ғалаба ортидан бир қанча янги ғоялар пайдо бўла бошлади. Аммо коронавирус пандемияси туфайли  ишлар тўхтаб қолди. Лекин ҳамма тўхтаган вақтда ҳам жамоа тўхтамади. Биринчилардан бўлиб Нилуфарнинг ўзи Термизда  иш бошлаган мувофиқлаштириш марказида иш бошлади. Унинг ортидан жамоа ҳам эргашди.  Кўнгиллилар жуда кам эди - 20 киши. Саккиз нафари оператор, бошқалари транспорт воситаларига маҳсулот ташийдиган ва маҳсулот этказиб берадиган.  Шу вазиятда ҳам мехр улашиб маҳсулотларни эгаларига етказиш учун тинмай ишлашди. Биринчи оқим 35 кун давом этган бўлса, шундан фақат биринчи ҳафтаси одатий бўлмаган.  Иш қизғин инсонларга эса доим ёрдам керак бўлган. Қўли қўлига тегмай ишлаган ёшлар билан ғурурланса арзийди.

1996 йилда Термиз шаҳрида туғилган, Термиз давлат университети талабаси ва бир нафар фарзанднинг мехрибон онаси бўлган Нилуфарнинг хайрли ишлари, инсонларнинг унга миннатдорчиликлари бугун “Мехр ва саховат” кўкрак нишони сифатида  қайтиб уни  безаб турмоқда. 

Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...