суббота, 10 октября 2020 г.

                      СТОП КАРАНТИН: тарбиячиликдан тадбиркорикка....


 Ўзбекистонга цитрус ўсимликлари илк бора ХХ асрнинг иккинчи ярмида олиб келинган. Совуққа чидамсиз бўлганлиги боис уларни иссиқхона ёки ҳандакларда парваришлаш юртимизда оммалашган. Айни бугунги коранавирус энг авж олган вақтда лимон ҳам бир ҳимоя сифатида қўлласа бўлади нега дерсиза? Лимон шамоллашда энг биринчи ёрдамчи вазифасини ўтайди. Аммо бундан ташқари унинг фойдали хусусиятлари жуда сероб бўлиб, шу сабабдан уни қадим замондан ишлатиб келишган.  Шу учунми Термиз туманида бир неча йиллардан буён иссиқхонада лимон етиштириб келаётган Барчин опа махсулоти бу йил айниқса талабгир бўлди.

Барчиной Юсупова. Бу опа  ўз касбининг фидоийси. Болажонларга мехри ўзгача бўлганлиги учун ҳам тарбиячилик касбини танлаган. Аммо бугунги материалим қахрамонимиз  иш фаолияти ҳақида эмас балки мехнатда тобланган Барчин опанинг сиз билмаган қирралари ҳақида..


Қатъий тартибдаги карантин анча юмшатилгач боғчалар яна болажонларни бағрига олмоқда. Тарбиячи бўлган қахрамонимиз ҳам ишга ҳам оилавий тадбиркорликка ҳисса қўшишга бирдек улгурмоқда. Бу ҳақида тайёрлаган лавҳамизда кўришингиз мумкин.

Барчин опадек карантин вақтида   оиласи билан бирдам бўлиб тушкунликка тушмай олдинга қадам қўйган инсонлар ҳеч кимнинг кўмагига мухтож бўлмай тик тура олди. Мана Барчин опа лимонзор ортидан бу йил уч нафар фарзандининг контракт пулини тўлаб берди. Шунга айтишадида мехнатнинг таги роҳат деб.  

Мастура Хамраева 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...