Терроризм балоси – аср вабоси
Ўзбек халқи азалдан иймони бут, маънавияти етук,
эътиқодда холис халқдир. Халқимизнинг одоб-ахлоқ, самимийлиги, турмушдаги
ҳалоллиги меҳмондўстлиги ҳамда халқларга маълум ва машҳурдир.
Ўтмишда бўлганидек, ҳозирги кунда ҳам дунёнинг турли
бурчакларида жумладан, мамлакатимизда диний экстремистик гуруҳлар пайдо бўлиб,
улар ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга ошириш, мусулмонларнинг онгги ва
тушунчасини чалкаштириш мақсадида Қуръон оятлари ва ҳадис маъноларини ўз фойда
ва хохишларига буриш билан шуғулланмоқдалар.
Ҳозирги даврда диний экстремизм ва халқаро терроризм
салоҳиятининг сифат ва миқдор жиҳатидан ўсиши уларни глобал хавфсизликка
йўналтирилган жиддий таҳдидга айлантирди. Халқаро терроризм “ўзгимчак ини”
тамойилида тузилган. Фаолиятни қатъий бошқарувчи умумий марказга эга бўлмаган,
зарур ҳолда моддий техник ва маънавий йўналишда ҳамкорлик қилувчи, террорчи
гуруҳлар тизими сифатида фаолият юритиши кузатилмоқда.
Диний экстремизм – жамият учун маънавий бўлган диний
қадриятлар ва ақидавий аҳкомларни рад этиш ва уларга зид бўлган ғояларни алдов
ва зўрлик йўли билан тарғиб қилишдир. Терроризм муайян гуруҳ манфаатлари йўлида
зўравонлик, суиқасд, портлатиш, гаровга олиш, беқарорлик келтириб чиқариш,
аҳолининг кенг қатламларида ваҳима, қўрқув уйғотиш ва ҳоказоларни ишлатишни
англатади. Ҳақиқий мўмин инсон қўли ёки тили билан гаровга озор етказмаса чин
мўминдир. Бегуноҳ инсонларининг, тинч аҳолининг қалбига қўрқув солиш, мавжуд
ҳокимиятга қурол билан қарши чиқиш ислом таълимотига зид ҳисобланади. Бу ёт
ғояларга қарши курашиш барчамизнинг вазифамиздир.
Комментариев нет:
Отправить комментарий