Шеробод: Чет эллик хамкорлар билан янги келушувлар
Аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш, туманга кенгроқ сармояларни киритиш борасида Шеробод тумани хокими Алишер Амиров томонидан бир қатор келушувлар амалга оширилмоқда.
Куни кеча туман ҳокими 1-сектор
биносида "UMID AGROFIRMA" масъулияти чекланган жамияти хорижий
корхонаси директори, Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси SALIMI SAYED KHALIL
ULLAH ни қабул қилди.
Ташрифдан асосий мақсад Шеробод туманидаги “Меҳнат обод” маҳалласи ҳудудидан чорвачиликни ташкил этиш мақсадида Покистон Ислом Республикасидан зотдор чорваларни олиб келиш бўлиб, фермаларда чорвачиликни янада ривожлантиришдир.
Шу билан бир
қаторда икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича туман
ҳудудидан қўшимча қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ҳам ўзаро
муҳокама қилинди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий