вторник, 15 сентября 2020 г.

 Қабиҳ ниятли инсонлар
Маълумки, диний экстремизмнинг моҳияти жамият учун анъанавий бўлган миллий – маънавий қадриятлар ва диний ақидавий қарашларни рад этиш ҳамда умуминсоний қадриятларга зид келувчи дунёқарашни агрессив равишда тарғиб қилишдан иборат.


Бу диний оқим аъзолари томонидан ўз ғояларини бутун жамиятга тарқатишга қаратилган ҳаракатларда намоён бўлади. Диний экстремизм сиёсат, маданият, миллат ва динлараро муносабатларга бузғунчи таъсир ўтказади. Диний экстремизм ўз моҳиятига кўра сиёсий ҳодиса бўлиб, у амалдаги сиёсий ҳокимият тизимини кескин ўзгартиришга йўналтирилган. Шу нуқтаи назардан, исломий шиорлар остида фаолият кўрсатаётган диний экстремистик оқимларнинг асосий мақсади дунёвий давлатларда конституцион тузумни ағдариб ташлаб, шариат тизимига асосланган давлат парпо этишга ҳаракат қилади. Террористик гуруҳларнинг мафкурачилари омма онгини эгаллаш учун ва фуқаролик жамиятининг ичига чуқур кириб боришни устувор вазифа сифатида қарайдилар ва ОАВ, интернет тармоғи, диний марказ ва масжидлар орқали террорчиларни кўпайтириш тизимини амалга оширади. Айниқса улар янги аъзоларининг ёллаш учун асосий манбалари сифатида виртуал макон, масжидлар, ёшлар ташкилотлари каби масканларда иш олиб боради.

Сўнгги йилларда Марказий Осиё ва Шимолий Кавказ Республикаларида, Афғонистон, Покистон, Ироқ, Ливия, Сурия каби мамлакатларда Яқин Шарқ минтақасида диний экстремистик гуруҳлар ўз мақсадларига эришиш воситаси сифатида куч ишлатишдан фойдаланишмоқда. Ушбу жиноий фаолият сиёсий ҳокимият вакилларига нисбатан алоҳида қотиллик уюштириш, тинч аҳоли ичида оммавий қурбонларга олиб келадиган, давлатнинг моддий, иқтисодий, ахборот ресурсларига етказишга қаратилган қўпорувчилик ишларни амалга ошириш ахборот уруши олиб боришлардан кенг кўламда фойдаланиш каби услублардан фойдаланиб амалга оширмоқда.  

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...