воскресенье, 22 ноября 2020 г.

 Сурхондарё  вилоятида “Яшил Ватаним” дарахт экиш акциясига старт берилди


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 ноябрдаги Ф-477-сонли Фармоиши ва Сурҳондарё вилояти ҳокимининг 2020 йил 4 ноябрдаги Ф-190-сонли фармоиши ижроларини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда ўрмон хўжалиги бошқармаси ҳамкорлигида воҳада жорий куз ва 2021 йил баҳор мавсумларида кўкаламзорлаштириш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида “Яшил Ватаним” акциясига старт берилди.

Термиз шаҳрида кўчат қадаш олдидан ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Тўра Боболов ва бошқлар мамлакатимизда табиат бойликларини асраб-авайлаш, улардан оқилона фойдаланиш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритишди.

Кўчат экиладиган объектларга масъулларни бириктириш, дарахт кўчатларини мавсум давомида парваришлаш, уларни зараркунандалардан ҳимоя қилиш ва пайҳон этилишининг олдини олиш зарур – деди вилоят ҳокими.

2021 йилнинг февраль ойига қадар давом этадиган мазкур акция доирасида вилоят бўйича 17 миллион 993 минг дона дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган. Унинг 1 миллион 54 минг донасини Термиз шаҳридаги маҳаллалар, гузар ва хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар, марказий кўчалар атрофига экиш кўзда тутилган.

“Яшил Ватаним” акциясининг биринчи кунида шаҳарликлар Санъат саройи, шунингдек, “Фидокор”, “Шифокор”, Ат-Термизий, Ибн Сино, Ислом Каримов номли кўчалар атрофига дастлабки 10 минг дона манзарали дарахт кўчатларини экишга киришишди

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...