пятница, 27 ноября 2020 г.

 СТОП КАРАНТИН: ТЕЛЕВИЗОРДАГИ ОРЗУ, ҲАЁТДАГИ МАҚСАД, БУГУН ЭСА  ТАДБИРКОР



Кенг кўчанинг ўнг томонида очиқ бир эшик. Яқин бордим. Ичкаридан қизларнинг шодон кулгуси эшитилди. Кичик эшик пештоғида “Сурхон чеварлари” ишлаб чиқариш кооперативи деган ёзув. Моҳир тикувчилар жамланган масканга келибманда дея, секин ичкарига кирдим. Кичик хонада тартиб билан терилган тикув машиналари, бир ёнда тайёр махсулотлар жамланган. Хона тўрида эса уч нафар қизлар болажонлар учун юмшоқ ўриндиқ тикишмоқда.


Киришим биланоқ табассум билан бир қиз кутиб олди. Лобар Эшбоева. 29 ёшли тадбиркор  бугун 10 нафар қизларни иш билан таъминлашга улгурибди.  Лобар билан сухбатлашар эканман, бу соҳага қизиқиши қайдан пайдо бўлганлигини сўрадим:

-“Телевизор орқали тенгдошларимни кредит олиб тадбиркорлик бошлаб, ютуқларга эришаётганини кўриб, уларга ҳавас қилганман. Бу ҳавас мақсадга айланиб, ўзим ҳам тикувчиликка қизиқанман. Айниқса жорий йил март ойида карантин чекловлари ўрнатилгандан сўнг бироз қийинчиликлар бўлди. Бу шароитда кимдандур ёрдам кутмай ўзим олдинга қадам қўйдим. Карантин вақтида оиламга қарашай деб бундан тўрт ой олдин ишлашга қарор қилдим. Шу мақсадда “Агробанк”дан 30 млн сўм кредитни 3 йил муддатга олдим ва ишни бошладим. Дастлаб қизларни шогирдликка ўқитаман. Истакларига қараб биргаликда ишни давом эттирамиз. Секин сафимиз кенгаймоқда. Шу асосида режаларим ҳам катталашмоқда.” деб жавоб берди.









Тикувчилик цехини очишдан олдин ишсиз бўлган Лобар 4 ойда ўзини ўнглаб олди. Карантин вақтида бошқалардан ёрдам олишни истамай, ўзи оёққа туриб келажагини яратмоқда. Пандемия шароитида ишни бошлаш бироз қийин бўлган бўлсада, уларнинг махсулотларига туманда талаб юқори.

Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...