суббота, 16 сентября 2023 г.

 

Туризм қишлоғига бормоқчи бўлсангиз манзил-Сангардак маҳалласи.....

Ўзбекистоннинг энг жанубий вилояти Сурхондарё маркази Термиздан  деярли 200 км узоқликда жойлашган Сангардак қишлоғи бугунги кунда нафақат юртимизда, балки бутун дунёда ҳам маълум ва машҳур бўлган масканлардан бири ҳисобланади.







Сангардак шаршарасидан ўтиб  қишлоқ томон юрар экансиз янги қурилган масжид,  замонавий уйлар ва тоғ бағрида  Хўжаи илғор (Илғор хўжа) зиёратгоҳи  сизни қарши олади. Ўзига хос табиати ва ривожланган инфратузилмага эга маҳаллада “туризм қишлоғи” мақомини олиш бўйича қатор ишлар амалга оширилган. Айниқса  Сангардак қишлоғининг шимолий қисмида, Саргардак дарё тепасидаги тоғ устида Хўжаи илғор (Илғор хўжа) зиёратгоҳи бор. У ердан тўртта булоқ чиқади, суви шифобахшдир.   Хўжа илғор зиёратгоҳининг номи Хўжаипеш,  Пешқадам хўжа , Хўжаи баланд, Хўжаи устун яни ҳаммадан баланд, юқорида  деб ҳам аталади. Бундай номнинг берилиши қабр тоғнинг тепасида “Сангардак” маҳалласидан 1,5 километр баландликда жойлашган  бўлиб, унинг устига маҳаллий аҳоли томонидан томи шифр билан ёпилган бир хонали хонақоҳ қурилган.  Ёз ойларида зиёратгоҳ доим  гавжум. 2019 йил баҳорида зиёратгоҳ "Вақф" хайрия фонди Сурхондарё бўлими тасарруфига ўтказилиб, улар ҳисобидан зиёратгоҳга чиқиш учун тоғнинг тепасигача 1080 та зина қилинган, бу зиёратчиларга қулайлик туғдиради .

МАСТУРА ХАМРОЕВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...