суббота, 16 сентября 2023 г.

 13 та қишлоқ  аёлларини жамлаган корхона ҳақида биласизми?

 Тарих ва замонавийлик уйғунлашган Сангардак маҳалласида шу билан бирга барча шароитларга эга, энг сўнги  технологиялари асосида аҳолини айниқса хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида “Сангардак чеварлари” тикувчилик корхонаси фаолият юритмоқда.

Ушбу корхона  маҳаллага кириб борар экансиз янги қурилган масжиднинг шундоққини ўнг томонида жойлашган.  Ушбу корхонада  Чанглоқ, Сўлим диёр, Тожик, Хусанобод, Боғча,  Хонжиза, Хўжаасмин, Десурх, Юқори нилу, Пастки нилу, Дебодом, Хўжа хубон, Кенгузар қишлоқларидан жамланган жами 600 нафар аёллар бугунги кунда ишлаб келмоқда. “Ўзпахтасаноат” АЖ томонидан қуриб битказилган тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжаллаган “Сангардак чеварлари” корхонаси енгил конструкцияли қурилиш материалларидан фойдаланиб, 2 ой муддатда қуриб битказилган. Мажмуада кийиниш, ювиниш, дам олиш ва тиббиёт хоналари, ошхона каби зарур шароитлар муҳайё этилган. Энг муҳими, корхона Хитой, Туркия ва Японияда ишлаб чиқарилган энг замонавий тикув машинка ва дастгоҳлари билан жиҳозланган. Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш ишларига 10 миллиард сўмга яқин маблағ йўналтирилган.  Бу  ерда “Устоз-шогирд” анъаналарига мувофиқ ишсиз хотин-қизларга касб ўргатиш ҳам йўлга қўйилган.




МАСТУРА ХАМРОЕВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...