суббота, 28 декабря 2024 г.

 

Ўзбекистон армияси-мамлакат таянчи, халқимиз фахри

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь Ватан ҳимоячилари куни байрамини кенг нишонлаш мақсадида Сурхондарё вилояти бўйлаб ҳам турли маданий ва маърифий тадбирлар бошланган эди.

Хусусан Термиз ва Хайраобод Гарнизонларида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ҳамда ҳарбий оркестр жамоаларидан иборат Ватанпарварлик карвони Ангор туманининг олис ҳудудлардан бири «Улуғбек» МФЙдаги минглаб аҳоли ва ёшларни бир жойга жамлаб юриш марофони орқали 7-умумий ўрта таълим мактабига кириб борди.

Ёшларнинг қалбида она Ватанга бўлган муҳаббатини оширишга қаратилган тадбирларда ҳарбий хизматчилар юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаётни асраш, унинг мустақиллиги ва барқарорлигига муносиб ҳиссамизни қўшиш – ҳар биримизнинг энг асосий вазифаларимиз бўлиб қолмоғи лозим эканлигини айтиб ўтишди.

Ҳарбий оркестр жамоасининг байрамона кайфият улашувчи куй ва қўшиқлари барча йиғилганларнинг дилларини ҳушнуд этган бўлса, Қуролли Кучлар салоҳияти ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларни баркамол шахс сифатида камол топишида аждодларимизнинг кўрсатган жасоратлари ҳақидаги саҳна кўринишлари эса барчанинг қалбида фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотди.

Умуман олганда ҳарбий ватанпарварликка йўғрилган фестиваллар ва учрашувлар халқ ва армияни бир-бирига нақадар яқин ва муштарак эканини яна бир бор англашга ва ҳар қачонгидан ҳам теран ҳис этиш имконини бермоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  “Ўзбекистон – 2030” стратегияси монументи очилди Янги 2025 йилнинг дастлабки кунларида Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани марк...