«Ўзбекистонда оналик ва
болалик муҳофазаси хизматларини
такомиллаштириш масалаларини
ОАВда ёритиш» мавзусида
энг яхши
журналистика материаллари учун танловига
ФАРЗАНДЛАРИМИЗ СОҒЛИҒИ МУҲУМ....
Юртимиз қудрати, жамият равнақи келажагимиз эгалари
бўлган болаларнинг хам жисмоний, хам маънавий жиҳатдан соғломлигига боғликдир.
Мамлакатимизда она ва бола скрининги, ахолининг репродуктив саломатлигини
мустахкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга
етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини оширишга оид чора-тадбирларнинг
узвий давоми сифатида Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан юртимизда ўтган
2014-йил “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши хар томонлама соғлом авлодни
вояга етказиш борасидаги ислохотларни изчил давом эттириш ва юксак босқичга кўтариш
омили бўлиб ҳизмат қилди. Бундай ислоҳотларни амалга оширишда, шубхасиз, етук
кадрлар салохияти мухим ахамият касб этади. Болаларнинг соғлом, бенуқсон бўлиб
ривожланиши учун эса тиббиёт xодимларининг масъулияти юқори. Мана, қарийиб 20
йиллик умрини тиббиёт оламига бағишлаган Нилуфар опа Турдиқулова ҳам ана шундай
етук малакали педиатор шифокорлардан биридир.
Катталар шифокоридан кўра,
болалар шифокори бўлишнинг ўзига xос мураккабликлари бор..Тиббиётда тўғри
ташxис кўйиш энг мухим жараён.
- Кичик ёшдаги болалар ўз реакциясини йиғи орқали
беради. Улардан қаерида ва қандай оғрик кузатилаётганини сўраб била
олмаймиз-дейди педиатор Нилуфар опа
Турдиқулова. -Шу боис биз кўриш, перкуссия (баданга бармоқ билан уриб кўриб
эшитиш), аускултатсия (ешитиш) палпатсия (касал жойларни бармоклар билан
пайпаслаб кўриш) каби усуллар билан, қон ва бошқа омиллар тахлиллари,
лаборатория текширувлари, рентген, УТД каби усулларда аниқ ташxис қўйишимиз
керак. Ҳар бир бемор болаларни даволаш
жараёнида шифокордан ўта зийраклик талаб килинади.
Нилуфар опа 1971 йил Тошкент шаҳрида тавуллуд топган.
1988 йил Сурхондарё вилоят Жарқўрғон туман 21-сонли мактабни аъло бахоларга
тамомлаб, ўша йили Самарқанд давлат Тиббиёт институти, педиатрия фаъкултети
талабалигига қабул қилинди. 1994 йил институтни битиргач, Сурхондарё вилоят
Соғлиқни Сақлаш бошқармасида, 2000 йил Сурхондарё вилоят “Она ва бола”
марказида, 2002 йилдан то шу кунга қадар вилоят болалар Кўп тармоқли тиббиёт
маркази пулвмотология бўлимида болаларни даволаб келмоқда.
Ҳар қандай жамиятда болалар саломатлиги муҳим ва
устувор вазифалардан бири бўлиб келган. Негаки, келажак авлодни баркамол этиб
ўстириш ва жамиятга қўшиш тараққиётнинг бош омилидир. Соғлом авлод юрт таянчи.
Ушбу таянчларнинг саломатлиги оналар билан бир қаторда тиббиёт ҳодимлари бўлган
педиаторлар зиммасига хам маъсулият юклайди.
- Фаолиятим жараёнида турли вазиятларга хам дуч
келганмиз, -дейди педиатор Нилуфар опа
Турдиқулова. - Масалан, ота-оналар
баъзида турли дори воситаларини шифокор
тавсияси ва назоратисиз болаларга беришади. Ёки
болалар соғлиғига бефарқроқ қарашади. Тўғри овкатлантириш қоидаларига риоя этишмайди. Бу каби вазиятлар
аҳолининг тиббий маданиятни ошириш йўлида шифокорлардан янада кўпрок масъулият
ва саъй-харакатни талаб этади.
Соғлом
фарзандни вояга етказишда ота-оналарнинг тиббий маданиятини ошириш, тушунтириш
ишларини олиб бориш орқали яxши
кўрсаткичларга эришишни ният қилган Нилуфар опа фарзанд соғломлиги учун у
туғилмасдан олдин кайғуриш кераклигини таъкидлайди. Зеро фарзандларимиз
соғлиғи муҳум.
Соғ танда - соғлом ақл. Xулоса сифатида эса қуйидаги
иборани яна бир бор такрорлашни жоиз топдик: “Фарзандлари соғлом юрт қудратли
бўлур, қудратли элнинг фарзандлари соғлом бўлур”. Энг мухими - бу хақиқатни
малакали ва ўз ишининг тажрибали мутахассиси бўлган Нилуфар опа каби шифокорлар чуқур англаб етишган ва юрт фарзандлари учун ҳар куни эл
ҳизматигда бўлишмоқда.
Мастура ХАМРОЕВА
Комментариев нет:
Отправить комментарий