«Ўзбекистонда оналик ва
болалик муҳофазаси хизматларини
такомиллаштириш масалаларини
ОАВда ёритиш» мавзусида
энг яхши
журналистика материаллари учун танловига
Эмлаш: бола саломатлиги таянчи
Юқумли
касалликларнинг олдини олишнинг асосий йўналишларидан бири бу эҳтиётдан эмлаш
ишидир, уни тўғри режалаштириб ўтказиш касалликларни камайтириш ва уларга қарши
курашдаги асосий тадбирлардан бири ҳисобланади. Айниқса ёш болаларда ҳали
етарли даражада иммунитет шаклланмаганлиги учун касалликларга тез чалиниш
эҳтимоли юқори бўлади. Шунинг учун ҳам бола дунёга келиши билан унинг соғлиғига
эътибор каттадир. Чунки бошланғич беш йил болалар учун ўта касалликларга
йўлиқиш осонроқ бўлади. Шундай ҳолатлар сони ортмаслиги ва соғлом авлодни
шакллантириш учун ҳам вилоятимизда доимий, мавсумий болаларни эмлаш эпидемиологик шифокорлар томонидан шифохоналарда амалга
оширилиб борилади.
Вилоятимизда юқумли касалликларга қарши эмлаш
ишлари жорий йилнинг март ойида
бошланиб, унга кўра янги туғилган чақалоқларни сил, полиомиелит, вирусли
гепатит В касалликларига қарши эмлаш 99,6 фоизга, 1 ёшгача бўлган болаларни
дифтерия, қоқшол, вирусли гепатит В, ХИБ инфекцияга қарши эмлаш 98,6 фоизга,
полиомиелитга қарши эмлаш 99,1 фоизга, 2 ёшгача бўлган болаларни дифтерия,
қоқшолга қарши эмлаш 98,8 фоизга, полиомиелитга қарши эмлаш 99,1 фоизга,
қизамиқ-паротит-қизилча касалликларига қарши эмлаш 98,8 фоизга етди.
Грипп ва ўткир
респиратор вирусли инфекцияларига қарши амалга оширилаётган чора-тадбирлардан
бири мавсумий грипп касаллигига карши эмлаш ишларидир. Бугунги кунгача мавсум
бошидан 7927 доза вакцина олиб келиниб, 7927 нафар фуқаролар эмланди.
Ушбу жараёнлар натижасида кўпгина касалликлар олдини
олинишига эришилгани инсонни қувонтирадиган ҳолат. Аммо баъзан фарзандларининг
турли асоссиз бахоналар ёки қўрқув сабаб
эмлаш жараёнларига олиб бормаётган ота-оналар ҳам топилади. Тушуниш
мумкиндир уларни, лекин эхтиётсизлик билан
юқумли касалликларни юктириб олишсачи? Бу ҳолат ҳали имун тизими
ривожланмаган боланинг хаёти учун ўта
xавфли бўлиши мумкинлигини ўйлаганмисиз?
Бундай инсонлар учун қандай касалликларга қарши фарзандлари эмланишлари ҳақида
қисқача маълумот билиб олишса, зарар қилмайди.
Қуйида болалар олиши керак бўлган
мажбурий прививкаларнинг асосий рўйxати
келтирилган бўлиб, уларнинг ҳили ва қилиниш муддати кўрсатилган. Унга кўра эмлаш: бола 1 хафталигида, 1
ойлигида ва 6 ойлигида Гепатит Б га
қарши қилинади. Бола 1 хафталигида, 7 ёшида ва 14 ёшида БЦЖ (туберкулёз) га қарши, АКДС
(қоқшол, дифтерия, столбняк) қарши бола 2 ойлигида, 4 ойлигида, 6 ойлигида,
18 ойлигида ва 6 ёшида, Полиемилитга
қарши бола 2 ойлигида, 4 ойлигида, 6
ойлигида ва 4-6 ёшгача, ММР (коръ,
краснуxа, паротит)га қарши боланинг
12-15 ой орасида, Ветрянкага қарши
боланинг 12-15 ойларининг орасида қилинади.
Маълумотларни
ўқиган ҳолда азиз ота-оналар агар сизнинг ҳам фарзандингиз ушбу касалликларга
қарши эмланмаган бўлса вақтни қўлдан бой
бермай албатта шифохонага йўл олинг. Зеро
эмлаш фарзандларимиз учун зарар эмас, балки уларнинг саломатлиги учун таянч вазифасини
ўтайди.
Мастура Хамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий