четверг, 16 июня 2022 г.

 Тажриба алмашиш ҳар жиҳатдан фойдали

Ўз ҳамкасби иш услубини ўрганган одам фаолиятида асқотадиган нимадир олади.  Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси удудий бўлимлар ходимлари тажриба алмашиши таъминланаётгани ҳам ана шу каби фойдали мақсадларга хизмат қилади.

Айни кунда Уюшма Сурхондарё вилояти бўлими фаолиятини билан яқиндан танишаётган Уюшма раиси ўринбосари Х. Салимовга Уюшманинг Қашқадарё вилояти бўлими мутахассиси М. Қурбонова кўмак бермоқда.

–Ҳамкасбим Мастура Ҳамроеванинг иш фаолияти билан танишаяпман, – дейди Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Қашқадарё вилояти бўлими мутахассиси Муҳаёбону Қурбонова. – Бўлим қошидаги ижодий кенгашлар, Уюшмамизга Сурхондарё вилоятидан аъзо бўлган аъзолар, умуман, вилоятдаги газета ва журналлар, терадиоканаллар, интернет нашрларида фаолият олиб бораётган журналист ва блогерлар ҳақида батафсил маълумотлар мавжуд экан. Бир сўз билан айтганда, унинг фаолияти бошқа ҳудудий бўлимларга намуна бўла олади.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий

уюшмаси Сурходарё бўлими

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...