воскресенье, 29 мая 2022 г.

 

Бизда  коррупция  холатлари кўп. Илдиз  отган.


Бизда  коррупция  холатлари кўп. Илдиз  отган.  Бирор ишга қўл урмоқчи бўлсангиз таниш бўлмаса қийин.  Бу менинг шахсий фикрим эмас, турли соҳалардаги таниш билишчилик ва пора олиш холатлари учрар экан ҳар бир инсон ҳаёлида бир бор бўлсада бу каби фикр  ўтиши тайин. Бунга сабабини келтириб ўтай.

Соғлиқни сақлаш (37,6 фоиз) ва таълим (31,4 фоиз) энг коррупциялашган соҳалар қаторида қайд этилган. Натижалар ҳуқуқни муҳофаза қилиш, суд, ижтимоий суғурта тизими, банклар, солиқ органлари, божхона ва ҳокимликларда коррупциянинг кенг тарқалганлигини кўрсатган. Коррупциянинг асосий омиллари сифатида давлат хизмати ходимларининг паст маоши ҳамда жиноятчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасидаги яқин алоқалар келтирилган.

Яна бир холат Андижон Ўзбекистондаги энг коррупциялашган вилоят деб топилди. Бу ҳабарни ўқимаган инсонни ўзи қолмади юртимизда. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ҳар ойда рейтинг баҳолаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу рейтинг баҳолаш ишлари натижаларига кўра, Андижон вилоятида барча кўрсаткичларда салбий тенденция кузатилмоқда. Масалан, коррупцияга оид жиноятлар содир қилиш бўйича вилоят ўтган 3 ойда энг юқори ўринларни эгаллаб турибди. Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига аҳолиси коррупция бўйича энг кўп мурожаат қиладиган ҳудудлар ичида Республикада 1-ўринни банд этмоқда. Таҳлилларга кўра, вилоятда 2021 йилда 22 нафар шахсга нисбатан 18 та жиноят иши судга юборилган. Улар ўзлаштириш, фирибгарлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда пора олиш каби жиноятларни содир қилган. Мазкур жиноятларга қўл урганларнинг 4 нафари вилоят ҳокимлиги, 18 нафари туман ва шаҳар ҳокимликларининг ходимлари ҳисобланади.

Бу каби оммавий ахборот воситалари кун ора учраб турадиган коррупцион холатлар учраб турар экан бу шафоф соҳалар ривожланишига болта ургандек бўлиб қолайверади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...