четверг, 21 февраля 2019 г.

Умрни алмашган қиз
Бу мудҳиш воқеа узоқ ўтмишда эмас, яқин кунларимизнинг бирида содир бўлган. Дилноза онасидан эрта ажралгач, укаларини боқиш унинг зиммасида қолди. Улар бадавлат хонадон бўлмаса-да, ховлисида 5-6 та қорамол 8-9 та майда моллари бор.


У тумандаги коллежни тугатгач, тайинли ишнинг бошини тутмади. Бекор юриб Россия давлатига ишлаш учун кетишни режалаштирди. Отасининг қаршилигига қармай, Россия Федерациясига ишлаш учун кетиб қолди. Дастлабки йили иши бироз юришди шекилли, уйига ҳар ойи 800-1000 АҚШ доллар миқдорида пул жўнатиб турди. Отаси ва укаси келиб тушаётган пул эавзига эски иморат ўрнига янги иморат қурдиришди. Дилноза эса телефон орқали қурилиш ишларини назорат қилди. Қилиниши лозим бўлган ишларни айтиб турди. Кекса ота эса қизининг юбораётган пулидан кўнгли тўлиб, гина –қудратларини унутиб хурсанд эди. Эски иморатнинг янгича қиёфасидан шодланар эди. У бир йил деганда Россия давлатининг Москва шахрида ишлаб уйига қайтди. Маҳалла кўчаларидан уйига томон ошиқар экан, пастқам уйлардан ўзгача қиёфа  кашф этиб турган иморатга кўзи тушди. Хойнахой, бизнинг уй бўлса керак деди ўзига ўзи ичида. Чакки эмас, чиройли қурилибди. Ич-ичидан қувонди. Юборган пулларимни ноўрин сарфламабди.... мана россиядан келганига икки ой бўлди. Энди яна россияга кетишни режалаштираяпти. Отасига бу ҳақда сўз очди. Мен ҳам қарияпман, укангни ўйла-деди ота. Йўқ ота, дея бир амаллаб куйдирган Дилноза яна Россияга ишлаш учун жўнаб кетди. Илгарги ишига яна жойлашиб, ишни давом эттирди. Бу сафар илгаргидек маошининг чўғи паст, иш эса қийин. Бу ҳам етмагандек паспортини ҳам олиб қўишганди.  Шароитлар ҳам кўнгилдагидек эмас. Начора, ишлаш керак. Ишдан кейин қўшимча иш топиб кечаю-кундуз ишлашга ҳам тўғри келди. Мана келганига ҳам 1 йилдан ошаяпти. Бора бора оғир мехнат қизни йиқитди. Касалланди. Уни ишдан хайдашди. Уйга қайтаман деганда эса.......

Бойликга хирс қўйган бир навқирон қизнинг умри завол топди. Уй жой, машина унга насиб этмади.  Юртимизда аёлларга кенг имкониятлар яратилган бир вақтда бойлик изидан четга йўл олганлар бат топа олмаяпти. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...