пятница, 15 февраля 2019 г.

Шоир хотирасига эҳтиром


Вилоятимизда  Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан тадбирлар, ижодий кечалар ташкил этилмоқда. Саркарда, тарихчи, шох ва шоирга эътиром кўрсатилиб, мумтоз адабиётимизга қўшган хиссаси эътироф этилмоқда.

Куни кеча шундай тадбирлардан бири Термиз гарнизони, маънавият ва маърифат маркази харбий оркестри ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.
Термиз шаҳридаги 12-сонли “Меҳрибонлик уйи”да бўлиб ўтган тадбирда вилоят “Баркамол авлод” болалар маркази тўгарак аъзолари, меҳрибонлик уйи негизида ташкил этилган мактаб ўқувчилари, уюшма ходимлари ва Термиз Давлат университети магистратура босқичида таълим олаётган иқтидорли талалабалар иштирок этди.
Тадбирни Термиз гарнизони, маънавият ва маърифат маркази харбий оркестри очиб берди, турли созлар  орқали   Ватанни мадх этувчи қўшиқлар ижро этишди. Шундан сўнг,  университет талабалари, вилоят “Баркамол авлод” маркази аъзолари шоир рубоийларидан намуналар айтишди. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди, бой адабий меросининг маънавиятимизда тутган ўрни ҳақида сўзладилар. Тарбияланувчилар  тайёрлаган саҳна кўриниши тадбирни якунлаб берди ва йиғинганларда катта таассурот қолдирди.
Мастура Ҳамроева
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...