пятница, 15 февраля 2019 г.

ОАВ ва Божхона ҳамкорлиги ривожланмоқда
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартлар асосида божхона органлари фаолияти ҳамда божхона маъмуриятчилиги тубдан такомиллаштирилди. шу асосда бугунги кунда барча соҳалар каби божхона тизимида ҳам катта ўзгаришлар юз бермоқда. Жумладан, божхона тизими «Божхона кодекси»га бир қанча ўзгартиришлар киритилиб, улар амалиётга жорий қилинди.

Айниқса, божхона органлари тизимида коррупция кўринишларига муросасиз муносабат шакллантирилгани давлат божхона хизматига янада халқнинг ишончини яна бир бор мустаҳкамлади.  Биргина Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси мисолида оладиган бўлсак, 2018 йил давомида мамлакатимиз хавфсизлиги йўлида, божхона ходимлари 1099 та божхона қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, 2 миллиард 159,2 миллон сўмлик ноқонуний товарлар, хамда 2 кг. 142,91 гр гиёҳвандлик воситаси ва 249 туп гиёҳвандлик ўсимлиги, 98 дона психотроп таблеткалар, 12 дона патрон, 113,4 грамм порох ва 1 дона детонатор портловчи модда кириб келишини олдини олган. Шунингдек жорий йил бошида хам юртимизга кириб келмоқчи бўлган 47.5 килограмм порох 375 дона гилза ва 400 дона гилза қопқоқлари ва 200 грамм тротил портловчи моддаси бир дона детанатори билан аниқланиб, тўхтатиб қолинди. 2018 йил 1 декабрдан бошлаб «сариқ» ва «қизил» йўлаклар фаолият юрита бошлади. 2019 йил 1 мартдан бошлаб эса олиб кирилаётган юклар божхона назорати шаклларини тўрт йўлакли табақалаштиришнинг тўлиқ тизими жорий этилади. Яна иккита – «яшил» ва «кўк» йўлак фаолият юрита бошлайди, 2019 йил 1 февралдан бошлаб эса  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябдаги “Божхона  органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5582 сон Фармони асосида бир қатор божхона постларида республикамизда илк маротаба “фронт-офис”лар ўз фаолиятини бошлади.
Шу каби божхона бошқармаси фаолиятидаги янгиликларни оммавий ахборот воситалари ходимларига етказиш ва бу орқали аҳолини хабардорлигини ошириш мақсадида Вилоят “Матбуот уйи” фаоллар залида вилоят Божхона бошқармаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ҳамкорликда “Фронт-офис”лар жорий этилишининг аҳамияти” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари ва божхона бошқармаси вакиллари иштирок этди. Бошқарманинг 2018 йилдаги фаолияти, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган талабларга жавоб берадиган, ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳалол иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этишни назарда тутувчи ваколатли иқтисодий операторлар институти жорий этилиши, “Фронт-офис”лар ташкил этилиши ва фаолияти ҳақида божхона ходимлари  Учқун Нортошев, Шерзод Бойқобилов, Абдуқодир Холмухаммедов, Шохруз Ўраловлар маълумот берди. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими раиси М.Абдураҳмонов Оммавий ахборот воситалари ва Божхона бошқармаси ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича сўзлади.
 Матбуот анжумани давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан тўлақонли жавоб олишди.
Мастура Ҳамроева
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...