среда, 13 февраля 2019 г.

Икки жануб: Фуцзянь ва Сурхондарё

Ўзбекистон матбуоти.  Узоқ ўтмишдан бой тажриба билан сайқалланиб келаётган нодир жавоҳир мисолидир. Афсуслар бўлсинки бу жавоҳир  юзини негадур чанг босгандек туюлади баъзан. Нега дейсизми биргина республикамизни эмас Сурхондарёни оладиган бўлсак матбуотимиз  келажаги ҳар бир ижодкорни ўйлантирмоқда. Ҳар бир  одамларга газетхон бўлинглар деб обуна мавсумида югириётган  бир вақтмизда  ер шаримизнинг бошқа бир қисмида инсонлар ўзаро  ҳар кунги газетани интиқ бўлиб кутишади. Бу давлат Хитой.

Ўзаро тажриба алмашиш мақсадида “Бир макон, бир йўл” кенг қамровли лойиҳаси асосида Хитой Халқ Республикасига журналистлар бордикю Хитой ОАВи билан танишар эканмиз беиҳтиёр ўзаро  ўзимизнинг оммавий ахбоот вситалари билан таққослай бошладим. Икки давлат жанубида жойлашган Фуцзянь ва Сурхондарёни кўрганларим асосида бир неча жиҳат бўйича таққосладим.
300 тираж ва 17 минг тираж: Биз газетхонмизми?
Фуцзянь” номи билан чоп этиладиган газетага сафаримиз давомиа ташриф буюрдик.  Изни қарши олган бош муҳаррир Пань Сянь Цзянь таҳририят билан таништирди.  Кунлик  300 минг нусхада чоп этиладиган  газетани  аҳоли интиқлик билн кутади.  400 юуанга сотиб олинадиган газетанинг талабгорлари талайгина.  Маълумотларни тинглар канман хайратимни яшира олмадим. Энди Сурхондарёга наар ташласак 32 та газеталар мавжуд бўлиб, уларнинг 2019 йилдаги тиражи ҳақиа гапирмай қўя қолай. Биргина вилоят ҳокимлиги газетаси “Сурхон тонги” 17 минг нусхада чиқади. Бошқа газеталар обунаси 3 мингтага етса хурсандчиликдан    дўпписини осмонга отиб,бир йил жон сақлайди.  Нега дейсизми? Биргина бизнинг вилоят газеталарининг умумий обунаси ҳисоблаганда 78511 та етади халос.
Бизга интернет журналистика етиб келганми  ўзи?
Интернет ривожланган бу давлатда ушбу нашрнинг ўқувчилари сони асло камаймаяпти. Шунчалик кўплигидан Фуцзянь газетасининг электрон варианти ҳам мавжуд. Газетада чоп этиладиган  мақолалар, абарлар анонслари бериб бориладиган сайтни ҳар куни 6 миллион киши кузатиб боради.    Бизда эса хали хануз интернет журналистика оқсамоқда.   Оммавий ҳужум фейбук саналади бизда.   Сайтлар борку лекин уни биладигн хатто кириб кўрадиган қизиқувчи йўқ. Яқинда тиббиёт коллежида тахсил олдиган бир талаба келди ёнимга. Ижодга қизиқарган тиббиёт соҳасида ўқиса ҳам. Келажакда  журналист бўлмоқчи. Ундан газеталаримиз ҳақида сўрасам,  вилоятда атиги 4 ёки 5 та газета бор экан деб ўйларкан. Энг ачинариси вилоятимизда мавжуд  сайтлардан  гап бошланганда daryo.uz, kun.uz ни биламан деса бўладими. Кулгули ҳолат.  Ҳатто вилоят ҳокимлиги сайтига умрида бир бора кириб кўрмаган  ёшлар асосий ўқувчиларимиз ҳисобланадиган бўлса хали интернет журналистика  ривожини анчагача кутамиз. Бу аниқ факт.
Навбат ижодий муҳитга.....
Вилоятимиз ижод аҳлига мана ўтган йил август ойида  ниҳоят барча шароитларга эга Мтбуот уйи насиб қилди. Неча йиллар давомида ҳароба ахволга тушиб қолган матбуот уйи бугунги унда чирой очган. Ушбу масканнинг тўрт қаватида бир қатор газеталар фаолиятни давом эттирмоқдаю обуна бўлганда жой бўлмаганди, қулай шароит бўлганда эса газеталар сони камайди. Ижодий муҳитга келадиган бўлсак бир хонада икки ёки учдан ортиқ ходим дам бўлган. Шунда ҳам фахрланамиз чунки бизда “Матбуот уйи” бор. Фучжоу шаҳри марказидаги 27 қаватли бинода жойлашган газета. Техник имкониятлари ҳавас қиладиган даражада. Таҳририятда ходимлар учун барча шароит яратилган. Ижодкорлар учун кенг ва катта хонлар ажратилган. Мебеллари ҳам ўзига хос бўлиб , ғоят қулай иш шароити яратилган. Замонавий компьютер, хатто севимли ўйинчоғигача бор. Хуллас эркин ижод учун барча шароит муҳаё. Уларнинг фахрланаиган газета тарихи акс этган музейи ҳам мавжуд. Бутун бошли  матбуот уйиа эса Сурхондарё матбуоти тарихи акс этган музей учун жой йўқ. Матбуот уйи таъмирланиб фойдаланишга топширилганда музей ташкил этиш таклифини билдирган эдим. Бу тақлифим эътиборсиз қолди. Шундан сўнг вилоят ҳокимимизга мурожаатнома ҳам жўнатдим. Масъул мансабдорларга таъминлаш учун чиқарилган мурожаатим тушунчаларни олдим дейишим керак бўлди халос. Матбуотимиз тарихини жонлантиришни эса ўйлашмади ҳам.
Бизга тарғибот  бошқармаси керак
Фучжоу газетаси тижорат ва реклама ишларини ҳам олиб боради. Бироқ, обуна масаласида уларга тарғибот бошқармаси ёрдамга келади. Уларда одатда газетачи обуна билан шуғулланмайди. Урналист ижод қиади ва ҳалққа сифатли материал тайёрлаш билан машғул бўлади. Сурхондарёда эса обуна мавсуми бошланиши билан нафақат ходимлар балки бош муҳаррирлар ҳам стартда туради.  Эшикма эшик сарсон бўлиб бир дона бўлса ҳам обуна қилиш илинжида ҳалак бўлади. Бугунги кунда инсонларни ўзига жалб қила оладиган маълумотни бера олмас экан ўша таҳририят келажаги мавҳум бўлиб борайверади.  Сифатли мақола тайёрлаш керак бўлган журналист кун давомида кўчада санғиса обуна илинжида қандай материал тайёрлаши мумкин. Ўз ўзидан газетада савияли мақола берилмаса ўқувчилар сони ҳам камайиб кетади. Шу онда бизга тарғиот бошқармаси керак бўлиши аниқ. Мисол учун газеталарни тарғиб қила оладиган обуна ташкилоти самарали ишласа яъни рекламани ўз ўрнида қўллай олсагина ўқувчилар аудиторияси кенгайиб боради. Шундай экан бизга  газеталарни тарғибот қила оладиган бошқарма керак.
Юқоридаги таққослашлар орқали вилоятимиз матбуотини ерга уришдан йироқман. Зеро, матбуотимиз ўзига яраша катта тажриба мактабига эга. Ўрганмоқчи бўган ижодкорлар борки бу тажрибалар уларга қўл кўрсатадиган маёқ бўлмоқда. Матбуотимиз устунлари бўлган устозларимиз йўлини давом эттириш ҳар бир журналистман деган инсон зиммасига юқлатилган шарафли ишдир Фақатгина айтмоқчи бўлганим Хитой сингари бизда ҳам ОАВ вакиллари учун барча имкониятлар яратилган. Лекин нега у имкониятлардан фойдалана олмаяпмиз. Журналист номини ўзи камлик қилади. Унга лойиқ бўлган инсонгина ҳақиқий журналистдир. Журналистларимиз меҳнатини қадрлаганлар эса ҳақиқий газетхонлардир.
 Мастура Хамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...