среда, 13 февраля 2019 г.

Инсон сувсиз яшай оладими?

Йил сайин ер сайёрасида инсонлар сони ортиши улар билан бирга эҳтиёжлари ортишига ҳам сабаб бўлади. Инсон борки сувсиз яшай олмаслигини барчамиз биламиз. Шундай экан энг катта эҳтиёж мана асрлар ўтсинки сув бўлиб қолмоқда. Инсониятолдида турган энг катта муаммо ҳам сув танқислиги саналади.

 Яқинда интернетда ўқиб қолдим, «The Economist» сайтида ёзишича олмилар сув бўйича келажак сценарийсини тузишга уринишибди. Ҳисобларга кўра,  ердаги жамики сувнинг 97,5 фоизи - шўр, ичишга яроқсиз, 1,75 фоизи -қутбларда ва музликларда. Ихтиёримиздаги 0,75 фоиз обиҳаёт бўлса асосан ер остида жойлашган экан.  Тадқиқот давомида аниқланишича, ҳатто аҳоли жон бошига сув истеъмоли даражасини пасайтириш ҳам танқислик муаммосига ечим бўла олмаскан. Лекин бир муаммо ҳам бор ўша 0,75 фоиз ҳам қуриб бораётган бир даврда биз сувни исроф қилишга йўл қўяётганимиз ачинарли эмасми.
Жаҳонда сувдан фойдаланиш сўнгги 100 йилда олти бараварга ошган. Тўғри юртимизда сув танқислиги учрамаяпти, лекин телевизор орқали бир томчи сув илинжида бўлган давлатлар аҳолисини кўраяпмиз. Ҳеч ким айта олмайди. Йиллар ўтиб бу муаммо бизда учрамайди деб. Кўчаларда сувни оқизиб қўйсак, беҳудага сувни исроф қилсак биз ҳам айнан ўша инсонлар ҳолатига тушишимиз аниқ. Биргина сув қадрини узоқдан эсам термиз шаҳрига яқин бўлган Ангор тумани мисолида келтирсам. Яқинда иш билан ушбу туманга бордим. Аксарият маҳалларда сув умуман йўқ экан. Ўша ерлик аҳоли ҳар ҳафта сув сотиб оларкан. Сотиб олинган сувни уйида  ташкил этган ховузчага тўкишар ва бир ҳафта мобайнида ушбу сувдан фойдалинишар экан. Ана сизга сувнинг қадри. Ангорликлар сувнинг қадрини билишади ва исроф қилишмайди.
Сув деярли барча даврларда танқис бўлган. Жаҳон миқёсида оладиган бўлсак энг йирик сув ости тизимларининг учдан бир қисми қуриб қолиш хавфи остида турибди. Оқибатда сув танқислиги ўта кучли шароитда яшовчилар сони 2050 йилда 3,2 миллиард кишига ўсади - булар фақат қашшоқ мамлакатлар аҳолиси эмас. Австралия, Испания, Италия ва ҳатто Америка сувсизликдан азият чека бошлайди. 2050 йилга бориб жаҳон аҳолиси сони 9,4-10,2 млрд. кишига етганда сув муаммоси янада кучаяди. Сабаби бугунги кунда Африка ва Осиё ҳозирданоқ сув етишмовчилиги муаммоси билан яшаяпти.
Яна Ўзбекистонга қайтадиган бўлсак далаларни ҳам бу муаамо четлаб ўтмаган. Вилоятимизнинг Шўрчи ва Қизириқ туманларида бу ҳолат яққол сезилади. Далаларда ўз ишини бошлаган фермерлар куни сувга навбат кутиш билан ўтади. Ҳаттоки тунда ҳам далага сув қуйиш имконияти туғулса ҳурсандчиликдан суғорилмай қолган ер томон ошиқади. Заҳматли касбни эгаллаган деҳқонлар сувни томчи  ҳам сув деган нақлга амал қилади.
Куни кеча эса Тожикистон Республикаси ҳудудига қарашли каналнинг қайта ҳашар йўли билан бекилиб қолган қисми тозаланиши эса вилоятимиз аҳли учун қувонарли бўлди. Насос станциясидан келадиган сувни кутмай каналдан келадиган 35-40 мЗ/сек гача сув микдори билан далаларимизда ҳосилдорлик янада ортади.
Дунёнинг қайси жабҳасида бўлмайлик тириклигимиз кафолати бўлган сувни қанчалик тежасак, келажак авлод биздан шунчалик рози бўлади.
Мастура Ҳамроева

Блоггер

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...