понедельник, 11 февраля 2019 г.

Ёшлар тарбияси – келажак кўзгуси
Жонажон Ўзбекистон давлати қадим қадриятларини ардоқлаган юрт. Илдизи узоқ ўтмишга бориб тақаладиган бу юрт бой анъана ва қадриятларига эга.


Бой тарихимизга назар ташлар эканмиз, аждодларимиздан бизгача етиб келган улуғ фазилатлар жуда кўплигига амин бўламиз. Ана шундай юксак фазилатлардан бири ту тарбия масаласидир. Оиладаги таълим тарбия унда вояга етган ўғил-қизларнинг кўзгуси сифатида қаралган. Асрлар давомида шаклланиб сайқалланиб келинаётган бу улуғ фазилат замирида она Ватанга меҳр – муҳаббат, оила муқаддаслиги униб – улғайган юрт қадрлиги каби хислатлар ўз аксини топган. Ҳозирда ҳам бу урф – одатларга ота-боболаримиз ўгитларга амал қилинган ҳолда фарзандларга таълим – тарбия берилади. Айниқса ўғил бола тарбиясига қатъий амал қилинади.

Сабабки, йигит киши юрт посбони, унинг ҳар бир саъйи ҳаракатида Ватан тараққиёти, юрт осойишталиги ўз ифодасини топган. Жасур ва ўктам ўғлонлар юрт ҳимоячиларидир. Содиқлик садоқат, ёвга қарши туриш, халқига камарбаста бўлишлик, мардлик намунасидир. Бугун ўсиб камол топаётган эртанги кун эгалари бўлмиш йигит – қизлари аждодларга муносиб ворислар қилиб тарбиялаш олдимизда турган асосий вазифалардан биридир. Мустақил Ўзбекистон юртимизни ҳар қандай ёвуз кучлардан ўз вақтида ҳимоя қилиш, фаровон ҳаётимизга раҳна солувчи жирканч иллатлардан сақлаш, уларга қарши мардонавор курашиш, керак бўлса, ақл-заковатимиз орқали уларни енгиш ҳам юртга садоқат намунасидир. Бугунги шиддатли давр кун сайин ўз қиёфасини ўзгартириб бормоқда. Унга онгли равишда муносабатда бўлиб, огоҳ бўлиб яшаш эса давр тақозоси. Айниқса давлатларнинг ёшлар камолотига қарата таҳдиди глобал масалалардан бирига айланиб улгурди. Бу каби иллатлар таъбир жоиз бўлса айтиш мумкинки, ўргимчак тўри мисоли кенг қулоч ёймоқда. Ана шу тўр сиртмоғига бехосдан тушиб қолаётган ёшлар орасида Ўзбекистонлик ёшлар ҳам талайгина. Улар алдов ва ёлғон ваъдаларга учиб мудхиш хатоликларга қўл уришмоқда. Бу ёшлар билан мулоқотда бўлсангиз, унинг замирида оиладаги таълим – тарбия йўқлиги ота-она фарзанди тақдири билан қизиқмаганига гувоҳ бўласиз. Оқибатда аросатда келган бола ножўя ишларга қўл уришаётгани маълум бўлади. Маълумки, оиладаги таълим тарбия фарзанд камолотини белгиловчи муҳим омил, дея биз юқорида бежиз таъкидламадик. Дарҳақиқат, панду-насиҳатларга қулоқ тутиб, вояга етган ўғил-қиз ҳеч қачон бўлмағур ишларга қўл урмайди. Босаётган қадамини ўйлаб босиб, ота-онаси шаънига доғ туширмайди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...