понедельник, 11 февраля 2019 г.

Юртига қалқон ўғлонлар

Ватан мудофааси давлат чегарасидан бошланади десак, асло муболаға бўлмайди. Мамлакат сарҳадларини кўз қорачиғидек қўриқлаш эса чегарачилар зиммасидаги ғоят масъулиятли ва шарафли бурчдир. Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари сарҳадларимиз дахлсизлигини, халқимиз ва юртимиз тинчлигини таъминлашга ўзининг муносиб хиссасини қўшиб келмоқда. Бугун мамлакатимизда ҳарбий соҳага оид ўтказилаётган кўпгина кенг қамровли ислоҳотар доирасида қулайликлар янгиликлар яратилмоқда.


Жумладан, назорат ўтказиш пунктлари очилиши, фуқароларнинг давлат чегараси орқали ўтиш тартибидаги ихчамликлар, халқаро стандартларга мос равишда йўлга қўйилаётгани ва бошқа қулайликлар шулар жумласидандир. Эндиликда Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг доимо хушёрлиги ва сергаклиги туфайли ҳар қандай хатти – харакатларга ўз вақтида барҳам берилмоқда. Қўрғон посбонлари жанговар хизмат фаолиятлари давомида гиёҳванд моддалар, экстремистик руҳдаги турли адабиётларни, товар – моддий бойликларини, психотроп моддалар ва бошқа воситаларнинг давлат чегаралари орқали кириб келиши ва чиқиб кетишининг олдини олиш борасида юксак фидойилик намунасини кўрсатиб келишмоқда. Улар замонавий жанговар техника ва технологиялар билан тўлиқ таъминланган ҳолда жанговар хизмат фаолиятини олиб беришмоқда. Кескин вазиятларда тезкор ва самарали фаолият олиб борадиган махсус бўлинмаларга эга. Чегара қўшинлари сафларида хизмат қилаётган мард жасур ўғлонлар ҳар тарафлама бақувват, жисмонан соғлом, интелектуал билим салоҳиятига эга бўлган, юртимизнинг садоқатли ўғлонлари эканлигидан хамиша фахрланамиз.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...