понедельник, 11 февраля 2019 г.

Баркамол авлод – юрт таянчи!

Ҳаёт инсонга бир марта бериладиган улуғ неъматдир. Ана шу неъматни ҳар ким ўз билганича яшаб ўтади. Кимдир умри давомида инсонларга хайрли ва савобли ишлар қилиб умр давтарини безаса, яна кимдир берилган умрини нопок ишларга бағишлаб зоя кетказади. “Беш қўл баробар эмас” деб шунга айтсалар керак-да?!


Бу фикрларни бежизга айтмаяпмиз. Ўтаётган ҳар бир онимиз олтинга тенг эканлиги барчамизга аён.бироқ буни гоҳида тўғри англаб етмаганимиз боис ёхуд англасак-да, хулоса чиқармаслик оқибатида баъзи бир кўнгилсизликлар дилхираликлар вужудга келишига ўзимиз сабабчи эканлигимизни очиғи унутиб қўямиз. Мисол учун айтадиган бўлсак, ҳозирги айрим ёшларимиз бўш ақтларини бўлмағур ишларга сарфлаб қимматли вақтларини беҳуда ўтказаётганига гувоҳ бўламиз. Оқибатда бекорчиликдан ўзи билиб билмай жиноят оламига кириб қолмоқда. Ота-оналар эса фарзандининг нима иш билан банд эканлигини хатто билишмайди ҳам. Тенгқурлари ким, дарсга бориши қандай, ким билан мулоқот қиляпти бунга асло парво ҳам қилишмайди. Оила муҳитининг бу қадар эътиборсизлиги оқибатида ўғли-қизларимиз ўзи билганича яшаб, ҳаётга енгил – елпи қарашади. Куним ўтса бўлди деб хохлаган ишини қилишга уринади. Қарабсизки, бир кун келиб жиноятга қўл урганида ота-она аросатда қолади. Наҳотки дея аламзада бўлиб, қалби оловда қолади. Бундай воқеа ва ходисаларнинг туб негизи лоқайдликка эътиборсизликка бориб тақалади. Ахир ўсиб келаётган ёш авлод эртанги кунимиз таянчи-ку. Уларга эътиборсизлик жамиятга эътиборсизлик билан баробардир. Негаки, ўсиб келаётган баркамол авлод вакилларининг таълим – тарбияси онгу-тафаккури мамлакат тараққиётининг эртанги ҳал қилувчи кучидир. Шундай экан, уларни нурли манзиллар сари етаклаш, қадим қадриятларимизга ҳамоҳанг тарзда камол топтириш сизу-бизга катта маъсулият юклаши шубҳасиз.  

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...