понедельник, 11 февраля 2019 г.

Ватан тинчлиги йўлида


Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар негизида энг аввало халқимизнинг фаровонлигини таъминлашдек эзгу мақсад мужассам. Жумладан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг қабул қилиниши юртимизда мудофаа салоҳиятининг янада мустаҳкамланиши баробарида Қуролли Кучларимизнинг бошқа тармоқлари қатори Чегара қўшинларида ҳам кўпгина долзарб ва муҳим масалалар бўйича аниқ чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.


Чегара қўшинларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларни ижтимоий қўллаб – қувватлаш борасида ҳам қатор самарали ишлар амалга оширилди. Жумладан, уларга имтиёзли ипотека кредитлари асосида янги замонавий уй-жойлар, енгил автомашиналар олиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилганлиги, бу имконият ва имтиёзлардан ҳарбий хизматчиларимиз оқилона фойдаланаётганликлари ҳам фикримиз тасдиғидир. Бундан ташқари қўшни мамлакатлар билан келишувга мувофиқ қўшимча чегара назорат ўтказиш пунктларининг очилиши, халқаро қатновларнинг йўлга қўйилиши ҳам юрт тараққиётига, унинг ривожланишига ҳисса қўшиш баробарида чегарачиларимиздан огоҳликни ва сергакликни талаб этади. Сабаби, дунёда кузатилаётган беқарор вазиятлар экстремизм ва терроризм каби иллатларнинг тарқалишига имкон яратиши мумкин. Шундай экан, глобаллашув даврининг барча таҳдидларига муносиб зарба бериш лозимлигини унутмаслигимиз лозим. Ҳамиша Ватанимиз осойишталигини халқимиз фаровонлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини муносиб ҳимоя қилишимиз керак. Шундагина ёвуз мақсадли кимсалар юртимиз остонасига бош суқиб киролмайди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...