пятница, 8 февраля 2019 г.

Ғамҳўр ўзбек аёли
Замон шиддат билан ўзгармоқда. Фан, таълим, адабиёт, санъат, маданият, спорт, тиббиёт қайси соҳага қараманг барча йўналишларда униб-ўсиш жадаллашмоқда. Демократик жамиятимиз бўғини бўлган хотин-қизларимиз ҳам юртимизнпинг тараққиёти йўлида улкан ҳиссаларини қўшмоқда. Бугуннинг  аёли она, опа, сингил, қайнона, шу ўринда жамиятда ўз ўрнига эга фаол йигирма биринчи аср аёлидир. Ана шундай сурхоннинг Барчинойларидан бири Бердимуротова Олмахон Элмирзаевнадир.

1967 йилда Термиз туманида таваллуд топган қахрамонимиз Тошкент Давлат педагогика университетининг тарих факультетини тугутгач, пойтахтда қолмай вохага қайтади. Иш фаолиятини дастлаб Денов туманидаги 55-мактабида бошлайди. “Ўрганган билимларимни вохадошларимизга улашиш учун қайтдим. Фаолиятимни Сурхондарёда бошлаганим  сабаби ҳам шунда. Негаки ёшларимиз савияси ривожланиб, дунёқараши теран бўлиб юртимиз равнақига ҳисса қўшишлари учун оз бўлсада ўз илмимни бахшида этишни истадим. Барча пойтахтда ўқиган кадрлар ўша ерда қолса вилоятимизни янада ривожлантиришда ким ҳисса қўшади.”-дейди қахрамонимиз мен билан сухбатда.
Олмахон опа қарийиб 10 йил давомида Денов туманидаги мактабда ўқувчи ёшларга  илм улашди. Ўтган йиллар давомида турли жабҳаларда фаолият олиб борган қахрамонимиз Мактабгача таълим муассасидами ёки маҳалла фуқаролар йиғинидами ёки вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармасида ишладими барчасида сидқидилдан инсонларга кўмак бериш ва зиммасига юклаган вазифаларни масъулият билан бажарди.  Шу йиллар ичида шогирдлар ҳам етиштирди. Уларнинг  ютуқларидан фахрланиб, янада одимлашига кўмаклашди.  Қайси соҳада ишламасин устоз деган шарафли номга эришди. Зукко Олмахон опада сабоқ олган ва тажрибасини ўрганган шогирдлари ютуқли қадамлари билан устози ишончини оқлади. Қахрамонимиз жамиятда фаол аёлларимиздан бири бўлибгина қолмай, уйида оддий рафиқа ва 3 нафар фарзандларнинг онаси ҳамдир.
Ҳозирги кунда вилоят болалар Қўғирчоқ театри рахбари сифатида фаолият юритаётган Олмахон опа, қисқа муддатда театр жамоасининг фаоллигини янада ортирди.  Театрда фаолият олиб бораётган ёш оилали ходимларга кўмак берди, қўллаб-қувватлади. Уларни уй билан таъминланишига эришди. Биргина Валишер Рахмонов турмуш ўртоғи билан театрда ишлайди.  Ижарада яшаётган оила моддий томонлама қийналиб қолганди. Олмахон опа саъйи-харакати сабаб бу ёш оила эндиликда давлатимиз рахбари рахномолигида қурилаётган  кўп қаватли уйлардан бирига эга бўлди. Айтиш керакки моддий томонлама қийналган оила чет давлатига ишга кетишга шайланганди. Эндиликда икки нафар иқтидор эгаси уйли бўлиб, ижодини ривожлантириш имкониятига эга бўлди.  Олмахон опа  ходимларига ўз фарзандаларидек доим ғамҳўрлик қилади.  Қахрамонимиз бажараётган ҳайрли ишлар кимлар учундур жўн туюлиши мумкин лекин, бу ишлар ортида театрда ишлаётган ходимларнинг яшаш турмуши ўзгармоқда. Ҳаёти яхшиланмоқда. Улар учун эркин ижод қилиш имконияти пайдо бўлди. Шунинг учунми театрнинг ҳар бир жамоа аъзоси Олмахон опани яхши кўради. Дардларини ўртоқлашади.
 Олмахон опанинг бу каби мехридарё фаолияти негизида ҳақиқий ўзбек аёли ётибди. Театрда у каби жонқуяр рахбар бор экан хали театр жамоаси воҳамиз учун янада сермазмун фаолият олиб боради.
Зарина Амонтурдиева

Санъатшунос. Вилоят Қуғирчоқ театрининг 1-тоифали актрисаси

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...