понедельник, 11 февраля 2019 г.

Миллий армия – давлат таянчи

Бугун мухтарам юртбошимиз раҳнамолигида ихчам, замонавий қуролланган, ҳаракатчан ва тезкор миллий армия тузиш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий натижасини бермоқда.


Ўзбекистон Қуролли Кучларини тубдан ислоҳ этиш, замонавий қурол-яроқлар билан таъминлаш, армиямизнинг жанговар салоҳияти ва қудратини ошириш, чегараларни мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчиларнинг билим ва тажрибаларини, жанговар тайёргарлик ва маҳоратини жиддий синовлардан ўтказишдек масъулиятли ишга доимо катта эътибор қаратиб келинмоқда. Шунингдек, Ватан ҳимоячиси бўлган ўғлонларнинг маънавиятини бойитиш, уларни Она Ватанга садоқат ва ватанпарварлик руҳида, улуғ аждодларга муносиб издошлар қилиб тарбиялаш борасида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, маънавият маърифат марказлари мутахассислари, тарихчи олимлар, ёзувчилар шоирлар, ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар ходимлари билан учрашувлар давра сухбатлари ўтказилмоқда. Шунингдек, ҳарбий хизматчиларга чет тилларни ўргатиш, ахборот-технологияларни чуқур ўзлаштириш масалаларига ҳам жиддий эътибор қаратилиб тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган. Бу каби ишлардан кўзланган асосий мақсад уларнинг Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатларини янада оширишдек эзгу мақсад мужассамдир.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...