четверг, 14 марта 2019 г.

Истиқболга интилган Ватан
Она Ватанни севиш уни ардоқлаш, ҳар қарич ерини кўзларга тутиё айлаш шу заминда яшаётган барча фуқароларимизнинг муқаддас бурчидир. Туғилганимиздан бизга макон бўлган, бағрида улғайтирган улуғ маскан бизга бобо меросдир. Аждодларимиз хако-пойлари мангу ором топган жаннатмакон бу азиз юрт қадрлидир. Не-не буюк алломаларга бешик бўлган бу ватанда яшаётганимиздан ҳақли равишда фахрланамиз. Бор куч ва салоҳиятимизни ишга солган ҳолда унинг равнақига тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоғимиз даркор. Бугун ана шу эзгу мақсадда халқимиз мамлакат раҳбари раҳнамолигида ҳамфикрликда, ҳамжиҳатликда улуғвор ниятларини кўзлаб иш юритмоқда.


Эндиликда Ўзбекистон давлатида амалга оширилаётган кенг қамровли улкан бунёдкорлик ишлари дунё халқларини қизиқтириб қўймоқда. Заминимиздаги бу каби ўзгаришлар жараёни кўпгина мамлакатлар раҳбарлари томонидан ижобий баҳоланиб, юксак эътирофга сазовор бўлаётгани оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилмоқда. Бундай эътироф ва илиқ сўзлар меҳнатсевар халқимизнинг амалга ошираётган ишларига берилаётган юксак баҳодир. Албатта бу ютуқлар ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсати натижасидир. Ўтган давр мобайнида қанчадан-қанча давлатлар билан дўстона муносабатлар риштаси ўрнатилиб, мамлакат тараққиётига фойда келтирувчи кўплаб ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Бу каби шартномалар барча соҳалар ривожида ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Мамлакат ривожига молик бундай ўзаро келишув ва шартномалар юртимиз фаровонлигини янада таъминлашда, Ўзбекистон давлатининг дунё ҳамжамиятидан янада муносиб ўрин эгаллашида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...