понедельник, 8 апреля 2019 г.

Янги  достонлар яратган Хушбоқ бахши
Хушбоқ бахши Мардонақул ўғли 1942 йилда 10 май куни Шеробод туманида туғилган. 1962 йили Термиз мусиқа билим юртига ўқишга кирган.


1968-1973 йилларда Термиз давлат педагогика институтининг тил адабиёт бўлимида сиртдан ўқиган. Ёшлигидан бахшичилик сирларини отаси Мардонақул бахшидан ўрганган.1972 йиллардан бери бахши-шоирлар кўрик-танловларида қатнашиб соврин ва мукофотлар, фахрли ўринлар соҳиби бўлган. Хушбоқ бахши Мардонақул ўғли ўн ёшидан бошлаб, отасидан ўрганган терма достонларини эл орасида айтиб юрган. Ўзи ҳам янги достонлар яратишга жазм қилган. Дастлаб, 1975 йилда Самарқандда ўтказилган Республика бахши-шоирлар кўригида 3-ўрин соҳиби бўлган. Достончиликни кенг тарғиб қилганлиги учун икки марта “Маданий-маърифий ишлар аьлочиси” кўкрак нишони билан мукофотланган. 1990 йили “Алпомиш” достонини матнга туширган.
1992 йил Ислом шоир Назар ўғли таваллудининг 120 йиллигига бағишлаб ўтказилган кўрик-танловда учинчи ўринни эгаллаган. 1993 йил бахши-шоирларнинг 2-Республика кўрик-танловида диплом билан тақдирланган. Хушбоқ бахши Мардонақул ўғли Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан бир неча шогирдлар тайёрлаган. Бахши қирқдан зиёд достонлар ва 100 га якин анъанавий термаларни айтади. Ўзи ҳам кўплаб термалар яратган. 1998 йил фольклоршунос олим Т.Турдиев ундан «Алпомиш» ва «Балогардон» достонларини ёзиб олиб, чоп эттирган.
Хушбоқ бахшига 2013 йилда «Ўзбекистон халқ бахшиси» унвони берилган.

Мастура Ҳамроева тайёрлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...