вторник, 27 ноября 2018 г.

Инсониятнинг буюк эркинликлар хартияси
Бундан  2700 йил муқаддам Осиё ҳудудида яратилган энг кўҳна ёзма ёдгорлик - “Авесто” китобида билсангиз инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, миллатлараро муносабатларни ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойиллари негизида барпо этиш ғоялари акс этган. Шарқнинг буюк ҳуқуқшуносларидан бири Бурҳониддин Марғиноний эса XII асрдаёқ ўзининг “Ҳидоя” асарида ҳар бир инсоннинг ҳақ-ҳуқуқини сақлаш зарурлиги тўғрисида муҳим ғояни илгари сурган эди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мана асрлар ўтсинки ўз долзарблигини йўқотмади. Бундан 70 йил илгари қабул қилинган Бутунжаҳон инсон ҳуқуқлари декларацияси  инсонпарварлик тамойилларини илгари сурди. Дунё аҳолисини ҳимоя қилишда янги имкониятлар очди.

Инсон ҳуқуқлари, бу ҳар бир инсоннинг миллати, яшаш жойи,  жинси, этник келиб чиқиши ёки бошқа хусусиятларидан қатъий назар унга тааллуқли бўлган ҳуқуқлар мажмуидир. Барча одамлар ҳар қандай камситилишларсиз, тенг даражада инсон ҳуқуқларига эгадир. Бу ҳуқуқлар бир-бири билан ўзаро боғлиқ ва бир-биридан ажралмасдир шу учун ҳам декларация ҳаммуаллифларидан бири Э.Рузвельт уни  "Бутун инсониятнинг буюк эркинликлар хартияси" деб атаган.
Энг муҳими эса юртимиз мустақилликка эришгандан кейин биринчи қўшилган халқаро ҳужжат айнан ушбу декларация бўлади. Бу ҳам илк кунларданоқ Ўзбекистонда инсон ва унинг қадр –қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланишидан далолатдир.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича 70 та асосий ҳужжатга қўшилди, БМТ томонидан ушбу соҳада қабул қилинган 10 та асосий халқаро шартнома иштирокчисига айланди. 
Ўзбекистон Республикасида миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига халқаро стандартларни тизимли ва босқичма-босқич имплементация қилишнинг ўз модели, инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши мониторинги миллий тизими шакллантирилган. 
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида мамлакатнинг халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъекти сифатидаги ўрни ва ролини янада мустаҳкамлаш, ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин олиш, Ўзбекистон атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва яқин қўшничилик муҳитини яратиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 
 Жорий йил  5 май санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида” ги фармони қабул қилинди. Унда Давлат, жамият ва фуқароларнинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг тамойиллари ва қадриятларига эътиборини кучайтириш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий ва бошқа чоралар тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, қонунчиликка ва давлат органларининг амалий фаолиятига инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида халқаро стандартларни имплементация қилиш механизмлари ва тартиби самарадорлигини ошириш мақсадлари ўз ифодасини топган.
Айтиш керакки, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 375дан ортиқ тилларда нашр қилинган, дунёда бирорта ҳам ҳужжат бунчалик кўп тилларга таржима қилинмаган эди. Бу эса, унинг универсал хусусияти ва кўламидан далолат бермоқда. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси кўплаб демократик мамлакатлар конституцияларининг асосига айланиб улгурган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...