четверг, 22 марта 2018 г.

24 март – Бутунжаҳон силга қарши курашиш куни
Сил касаллигига қарши курашиш ва унинг олдини олиш, самарали даволаш бугунги тиббиёт тизимининг, қолаверса тиббиёт ислоҳотларининг муҳим йўналишларидан бири сифатида татбиқ этилади. Бутун дунё олимлари хавотирига сабаб бўлаётган сил касаллигининг тарқалиши ўз-ўзидан ижтимоий аҳамият касб этиб, барча давлат ва ҳамкор ташкилотларнинг диққат-эътиборида бўлиб келмоқда. Дунё миқёсида 24 мартнинг – Бутунжаҳон силга қарши курашиш куни деб эълон қилиниши ва бунга оид илмий-амалий тадбирларнинг ўтказилиши кўпчиликнинг қизиқиш ва саволларига сабаб бўлмоқда.


Ҳаммага маълумки, сил касаллиги тананинг барча аъзоларида, асосан ўпка тўқималарида ўзига хос яллиғланиш билан кечадиган юқумли касалликдир. Бу тушунча инсониятга қадимдан мавжуд бўлган. Яъни касаллик ҳақидаги дастлабки маълумотлар Гиппократ, Абу Али ибн Сино сингари тиббиёт алломаларининг асарларида учраганлигини таъкидлаш мумкин.
Инсон умуртқа поғонасида сил касаллиги белгилари, бундан 5 минг йил олдин яшаб ўтган одамларда аниқланган. Худди шундай ўзгаришлар эрамиздан 2-3 минг йил аввал яшаб ўтган Миср фиръавнлари танасида ҳам аниқланган. Гиппократ, Гален, Абу Али Ибн Сино томонидан йўтал, балғам ажралиши, қон туфлаш, озиш каби силнинг асосий симптомлари кўрсатиб ўтилган.
ЖССТ тавсиясига биноан, 1982 йилдан бошлаб,  24 март-Халқаро силга қарши кураш куни деб эълон қилинган.  бунга сабаб эса Берлин шаҳрида Физиологлар жамиятида Р.Кох 1882 йил 24 март куни «Сил этиологияси» мавзусида маъруза қилди ва сил таёқчасини ҳаммага кўрсатди.  Шу асосда ўша кунни ушбу касаликка қарши  курашиш куни деб белгиланди. Р.Кох га эса 1905 йилда Нобел мукофоти берилди.
Лекин касаллик қўзғатувчи микобактериялар дастлаб немис олими Роберт Кох томонидан 1882 йил 24 мартда аниқланган эди.
 «Сил касаллигига мойиллик, — деб ёзган эди Р.Кох — ёмон шароитда яшовчи, қувватсизланган танада юқори  бўлади. Ер юзида қоронғи, зах, яшаш шароитлари ёмон, кулбасига қуёш нури тушмайдиган  хонадонлар сақланиб қолса, сил касаллиги хеч қачон йўқолмайди».
Жаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилоти ташаббуси билан ҳар йили 24 март куни Жаҳон Силга қарши кураш куни (World Tuberculosis Day) нишонланади. Бу кун 1982 йилдан бери  Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Силга қарши кураш Халқаро Уюшмаси билан ўтказилади. 1998 йилда Жаҳон Силга қарши кураш куни БМТ томонидан расман қўллаб-қувватланди.
Маълумки, сил касаллиги 1993 йилда глобал муаммо деб эълон қилинган эди. Жаҳон Силга қарши кураш кунини нишонлашдан кўзланган асосий мақсад глобал  эпидемия тўғрисида одамларни огоҳлантириш ва бу касаликни таг томири билан йўқ қилишга эътибор қаратишдан иборат. Бу куннинг танланиши бежиз эмас. Чунки немис  микробиолог олими Роберт Кох (Robert Koch) 1882 йилнинг 24 март куни сил тайёқчаларини кашф қилган эди. Ўшанда у Берлин Физиология жамиятида маъруза қилар экан, касалликни қўзғатувчи микобактериялар, ёки Mycobacterium tuberculosis (Кох тайёчаси) хақида маълумот берган эди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...