Тинчлигимиз йўлида
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий йилда диний эксремизмнинг
олдини олиш бўйича асосий чора-тадбирлар белгиланди. Унда диний-экстремизм фаолиятига
адашиб жалб қилинган шахсларни огоҳлантириш, уларнинг осойишта ҳаётга қайтишлари
учун ҳар томонлама кўмак бериш, шунингдек жамиятда ушбу тоифадаги шахсларга
инсонпарварлик муносабатларини шакллантиришлар киритилган. Бунинг натижасида 16
мингдан зиёд киши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари "қора рўйхати"дан
чиқарилган.
Экстремизмга қарши курашиш мақсадида республикамизда интернет
тармоғида экстремистик ташкилотлар фаолиятига қарши курашиш ва ёшларни диний
бағрикенглик руҳида тарбиялаш ва миссионерлик фаолияти профилактикасига
қаратилган дастур қабул қилиниши режалаштирилган.
Расмий
маълумотларга кўра, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан 2017
йилда экстемистик ва террористик характерга эга 334та жиноят фош этилган, қўлга
олинганлардан 7 мингга яқин экстремистик адабиётлар ва ҳукуматга қарши
қаратилган варақалар олиб қўйилган.
Комментариев нет:
Отправить комментарий