вторник, 22 августа 2023 г.

 

Имкониятдан фойдаланиб келажагини яратаётганлар


Шоғиёзова Муқаддас. Термиз тумани, Намуна маҳалласида истиқомат қилади. “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат марказида лойиҳа доирасида ташкил қилинган "Тикувчилик" курсига қатнашди ва ҳунар сир асрорларини ўрганди. Машғулотлар билан бирга марказ ходимлари томонидан ташкил қилинган бизнес тренингларда иштирок этди. Шу асосида ўз лойиҳасини тайёрлади ва амалга ошириш учун марказдан кўмак сўраб мурожаат қилди. 





“Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат маркази томонидан Германия Федерал ташки ишлар вазирлиги хомийлигида, Deutsche Gesellschaft fur Internationale Zusammenarbeit (GIZ) GmbH ва Халқ, университетларининг немис ассоциациясининг Ўзбекистондаги Филиали (DVV) билан хамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан хамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш” лойихаси асосида Шоғиёзова Муқаддасга ёрдам берилди.

Ушбу лойиҳа асосида Раимова Муқаддамга  ёрдам берилди. Эндиликда Муқаддам  ярим тайёр маҳсулотлар ва салатларга буюртма олган холда оиласига даромад келтира олиш имкониятига эга бўлди.




Аёллар сартарошлигига қизиқувчи Норова Лобар.  Айни шу “Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан хамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш” лойихаси асосида  ушбу ҳунарни ўрганди.  Ушбу лойиҳа доирасида Лобар қўллаб- қувватланиб,  ўз ишини бошлаш учун ёрдам берилди. Бугунги кунда Термиз шаҳрида ўз гўзаллик салонига эга бўлган Лобарга ишини бошлаш учун барча зарур нарсалар лойиҳа асосида ўзи тузган бизнес режа асосида олиб берилди.





Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...