понедельник, 18 сентября 2023 г.

 

  Сурхондарёда янги санатория –"Сангардак" иш бошлади


Сариосиё туманидаги тоғлар қўйнида 200 ўринли "Сангардак" санаторияси фойдаланишга топширилди.

Денгиз сатҳидан 1 минг 500 метр баландликда қад ростлаган санаториянинг тантанали очилиш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ва маҳалла фаоллари, устоз ва мураббийлар, таниқли ижодкорлар ва ёшлар иштирок этди. 




Президентимиз 2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Сариосиё туманидаги дунёга машҳур "Сангардак" шаршарасига яқин ҳудудда барча қулайликларга  эга замонавий санатория барпо этиш юзасидан тегишли топшириқлар берган эди. Шунга мувофиқ Касаба уюшмалари федерацияси пурвиқор тоғлар бағрида 200 ўринли “Сангардак” санаторияси қурилишига таъмал тошини қўйди. Қисқа вақтда қия рельефли майдонларда мураккаб шароитдаги қурилиш ишлари амалга оширилди. Замонавий ва миллий меъморий ечимлар асосида етти қаватли соғломлаштириш маскани қад ростлади. Унинг биринчи қаватида қабул ва бошқарув бўлими, иккинчи қаватдан олтинчи қаватгача барча қулайликка эга  ётоқхоналар, еттинчи қаватда  люкс-аппартамент хоналари жойлашган. Янги санатория тоғ иқлими, табиатининг шифобахш хусусиятига кўра, юқори нафас йўллари, аллергия, астма, асаб, юрак қон-томир, урологик, гинекологик, ҳаракат-таянч тизими касалликларини даволашга ихтисослашган. 3,16 гектар майдонда жойлашган санаторияга 4 километр масофадаги тоғлар қўйнидан махсус қувурлар орқали тоза ичимлик суви тортиб келинди. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси  дам олиш масканини ташхислаш ва даволаш, саломатликни тиклаш ва турли касалликларнинг олдини олишга хизмат қилувчи энг сўнгги русумдаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар, шунингдек, энг замонавий, юқори сифатли қаттиқ ва юмшоқ мебеллар билан жиҳозлади. Дам олувчилар учун бу ерда физиотерапия ва сув билан даволаш бўлимлари, шифобахш туз ғори, лаборатория, жисмоний тарбия, балчиқ ва парафин билан даволаш, гадроаэроионизация хоналари, ёпиқ сузиш ҳавзаси, турк ҳаммоми хизматларидан фойдаланиши мумкин. Кутубхона, маданият саройи, теннис хоналари, мазали ва дармондориларга бой таомлар тайёрланадиган ошхона, болалар ўйингоҳи ҳам бунёд этилган.
 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...