среда, 8 ноября 2023 г.

  Сурхондарё туризм салоҳияти элчиларга таништирилди




Мамлакатимизда сўнгги йилларда туризм соҳасини жадал ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз натижасини бермоқда. Хизматлар сифати  халқаро андозалар даражасида бўлаётганлиги туристларнинг ташриф манзилларида кўпроқ муддат қолишлари учун замин яратмоқда. Айниқса ички туризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар самараси  Сурхондарё воҳасига хорижий туристлар сони сезиларли ошишига олиб келди. Натижада Сурхондарё вилоятининг ўзига хос табиати, географик жойлашуви, тарихий-маданий мероси, урф-одатлар ва археологик объектларига хорижий мехмонларни жалб қилмоқда. 

Шу билан бирга давлатимиз раҳбарининг топшириқларига асосан Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини дунёга танитиш мақсадида хорижий давлатларнинг элчилари учун ҳудудлардаги туристик объектларга турлар ташкил этилмоқда. Куни кеча ҳам Франция, Япония, Малайзия, Чехия ва Россия давлатлари, Жаҳон банкининг юртимиздаги элчилари, элчихона ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун Сурхондарё вилоятидаги қадимий ва диққатга сазовор жойлар, ишлаб чиқариш объектлари, зиёратгоҳларга саёҳат ташкил этилди.


Элчиларга Сурхон воҳасининг туризм салоҳияти ва имкониятлари, туристлар учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумотлар бериш учун уларни Ал-Ҳаким Ат-Термизий, Абу Исо Ат-Термизий, Султон Саодат мажмуалари, Сайроб чинори, Хўжамайхона булоғи каби диққатга сазовор жойлар, “Окс Александрия” (Кампиртепа) маданий мерос объекти, “Фаёз-тепа” ва “Қора-тепа” буддизм ёдгорликлари, шунингдек, Термиз археология, Тарих ва маданият музейларига  вилоятимиз вакиллари олиб боришди.
























Мастура Хамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...