вторник, 14 ноября 2023 г.

 Ўтмиш ва замон бирлашган қишлоққа туризм қишлоғи мақоми берилди


Миллийлик ва асрдан асрга ўтиб келаётган анъаналарни бағрида асраб келаётган Сангардак қишлоғи йилдан йилга  сайёҳларни ўзига жалб қилиб келмоқда.  биргина Сангардак қишлоғига йилига 70-80-минг нафар маҳаллий, 5-6-минг нафар хорижий туристлар ташриф буюради. Чет элдан ва  юртимизнинг турли жабҳаларидан келувчилар учун ушбу қишлоқда барча шароитлар яратилган.

   


Бугунги  кунда умумий  ер майдони 2989 гектар, 3437 минг нафар аҳолиси бўлган  Сангардак  қишлоғида  23 та оилавий меҳмон уйи , 50 ўринли меҳмонхона ва 200 ўринли соғломлаштириш санаторийси мавжуд. Ушбу қишлоққа Ўзбекистон Республикаси экалогия ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан туризм қишлоғи мақоми берилди.

 Тантанали тадбирда иштирок этиш учун  кенг жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар  Сангардак шаршарасида жам бўлишди. Туризм қўмитаси раиси  Умид Шодиев тантанали тарзда  қишлоқ вакилига Сангардак қишлоғига туризм қишлоғи мақоми берувчи сертификатни топширди.










Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...