пятница, 30 июля 2021 г.

 Кўргазмадан маҳорат дарсларида тажриба ортирган қизлар


 Хунарсиз ва дипломсиз айниқса қиз бола бўлган инсон борки келажагидан хавотирланади. Қай холат билан ишга кира олмас, келажагимни қандай яратсам экан дея ташвишланади. Айниқса бизнинг жамиятда  аёлларнинг ишлаши борасида қарама қарши фикрлар доим бўлган. Қўллаб-қувватланса қийналиб бўлсада ўз йўлини топиши мумкин. Аммо оиласида ишласга имкон бермаса бу вазиятда  аёлларга қийин бўлиши табиий. Шундай вазиятларда ҳам ўзига ишонч ила келажаги учун курашишда эса доим   ўзгача мотивацияга  уларга доим зарурдир. Аёлларимизнинг жамиятда ўз ўрнини топишлари учун Термиз шаҳрида навбатдаги махорат дарси ташкил қилинди. Унга 15 нафардан ортиқ ишлаш истагида бўлган аммо бу борада илк қадамни нимадан бошлашни билмаётган хотин-қизлар жалб қилинди.

“Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат марказида бўлиб махорат дарси кўргазма билан бошланди. Унда ёш бўлишига қарамай қандолатчилик соҳасида ўз ўрнини топишга урунган тадбиркор Мадина Абдурасулова бошлаган биринчи қадами ва эришаётган ютуқлари, бу борада таваккалчилик билан катта ишларни амалга оширгани ҳақида сўзлаб берди. 



Шу билан бирга “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат маркази  бизнес тренери Зарифа Фармонова тадбиркорликни бошлаш ва бизнес режа тузиш бўйича  тренинг ўтди.









Махорат дарси амалий машғулотларга уланди. Ёш қандолатчининг ошхонасида келган иштирокчилар ўз қўллари билан ширинликлар тайёрланди. Шунингдек бир нечта қизларни  шогирдикка ҳам олди.

Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...