понедельник, 26 июля 2021 г.

 Касаначиликдан кичик тадбиркорликка


    Термиз шаҳрида “Аёллар дафтари”га 3 минг 639 нафар хотин-қизлар 9 тоифа бўйича киритилган. Шу кунга қадар 3639 нафар хотин-қизларга ёрдам кўрсатилди. Боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд  305 нафар хотин-қизларга 224 млн 175 минг сўм бир марталик моддий ёрдам берилди.

    Ижтимоий ёрдамга муҳтож 1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган аёлларнинг 78 нафарига 57 млн 575 минг сўм бир марталик моддий ёрдам берилди. Уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар 24 нафари уй-жойи таъмирлашга кўмаклашилди.

Шунингдек кредит олиб ўз тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган 869 нафар аёллардан 584 нафарига тижорат банклари томонидан 14 млрд 574 млн сўм миқдорда кредит ажратиб берилди. Ушбу мақолам орқали кўмак, кредит олиб ўз ишини бошлаган касаначиликдан кичик тадбиркорликка қадам қўйган меҳнаткаш оддий аёлларимиз фаолиятига назар ташлаймиз.

 


Шаҳардаги “Юлдуз” маҳалласида истиқомат қиладиган Дилафруз Авдорова.  Банкдан 30 млн кредит олиб ишини бошлаганлардан. Ихчам тикув цехида аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Унинг маҳаллага қилган мурожаати эътибордан четда қолмади. 4 та тикув машинаси сотиб олган Дилафруз опа яқин орада ишини кенгайтириш ниятида. Шогирд қизларни ортидан эргаштириб, иш билан таъминлаш орқали янада кенгроқ аҳолига хизмат кўрсатишни режалаштирмоқда.

Гулчехра Гулсахатова.  Мангузар маҳалласида истиқомат қиладиган бу опа ўзининг нафис қуроқлари,  бежирим либослари билан барчага таниш. Тикувчилик касби орқали иш фаолияти бошлашни ният қиларди.


Мурожаати асосида унга берилган жой сабаб бугун ишини бошлай олди. Эндиликда ўз ишхонасига эга Гулчехра опа мижозлари сони камаймайди. Кичик цехи доим одамлар билан гавжум. Талаб юқорилиги учун ҳам шогирдлар олган Гулчехра опа уларга касб сирларини ўргатиб, олдига иш билан таъминлаб олиб қолмоқчи эканлигини айтиб ўтди.

Термиз шаҳридаги “Паттакесар” маҳалласида истиқомат қиладиган  Асалой Ражабова ҳали ёш бўлишига қармай анчагина ўз касбининг моҳир устаси саналади. Ўзининг фаолиятини кенгайтириш ва тикувчилик цехини ташкил қилишни кўп бора унга маслахат беришган.


Аммо маблағ бўлмаганлиги сабабли ҳам тадбиркорлигини йўлга қўя олмаганди. Унга берилган ёрдам сабаб банкдан 30 млн кредит олди. Замонавий тикиш машиналари билан жиҳозланган мўжазгина ишхонасида бугун Асалой ишини давом эттирмоқда. Ўзидан ташқари 4 нафар қизларни ҳам иш билан таъминлаган. Уларнинг сонини 10 нафарга етказиш ниятида.

Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...