суббота, 31 июля 2021 г.

 Меҳнат ортидан  келажагини яратаётганлар


Ангор туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби. Бугун ушбу масканда тикувчилик, гиламчилик, хамширалик иши каби 13 йўналиш бўйича ўқувчилар қабул қилинади ва касб сирларини ўрганишмоқда. Уюшмаган ёшлар шу йўл ўрқали мехнат қилиш учун кўникмаларга эга бўлмоқда. Ҳар бир гурухларда 15-18 нафардан тингловчилар ҳам назарий ҳам амалий машғулотларда тобланмоқда.  529 нафар тумандаги фуқаролар ушбу мактабга жалб қилинган. Улар орасида Ойдина Қурбонова ҳам бор.

 Оддий туманлик бу қиз узоқ йиллар хунарсиз эди. Танишлардан ушбу мактаб ҳақида эшитиб дастлаб иккиланганди. Оиласига ёрдам ва ҳунар ўрганиш истаги билан мактаб томон йўл олди. 






Дастгохларда миллий сурхонча гиламларни тўқишда гуллар, ранглар мутаносиблигини диққат билан кузатди. Тиришқоқлиги сабаб қисқа муддатда гилам тўқиш сирларини ўрганди. Қадим момолардан ўтиб келаётган бу хунарни келажагига айлантирди. Ўқиш давомида гиламчилик сирларини ўрганган Ойдина бугун ўз ишини йўлга қўйган. Бежирим миллий гиламларига талаб юқори.

 Ойдина каби  қўли гул ҳунарли  яна бир аёл борки меҳнати билан оиласини оёққа қўйди..  Феруза Чоршанбиева 3 нафар вояга етмаган фарзандлари учун тиним билмай ишлайди. 





Қуроқчилик ва кўрпачалар тикиш, қовуш билан шуғулланадиган  Феруза опа хунарманчиликка қизиқиши сабаб Термиз шаҳар Халқ банки филиалига мурожаат қилди.  Ишини йўлга қўйиб олиши учун банк томонидан 30 млн сўм миқдорида кредит ажратилди. Маблағ асосида керакли жиҳозларни олган опа бежирим қуроқлар ўрин олган миллий махсулотлар яратмоқда.

 Феруза опа каби тикувчиликдан келажагини кўрган яна бир қахрамонимиз Наргиза Абдураимова. Турмуш ўртоғи ногирон бўлгани учун ишлай олмаганди. Шу вазиятда атрофдагилардан доим ёрдам кутмади. Тикувчилик ҳунарига эга бўлган опа  оила ташвишларини ўз бўйнига олди. 3 нафар фарзандлари учун ҳам кучли бўлиб олдинга қадам ташлади.  



Шеробод туманидаги Халқ банки филиали кўмаги Наргиза опаниншг мушкулини осон қилди. Унга 30 млн сўм миқдорида кредит ажратилди. Ушбу ёрдам асосида Хитойда ишлаб чиқилган 10 дона тикув машиналарини харид қилган опа ишини йўлга қўйди.  Шу орқали корхона ҳам очди. Маҳалладаги қийналиб қолган хотин-қизларни корхонага жалб қилди.  Бугун уларнинг 10 нафарини доимий иш билан таъминлаган.  Ҳам ўзини ва яна 10 нафар аёлларни камбағиллик исканжасидан опа асраб қолди.

Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...