Ички туризм имкониятларини кенгайтириш йўлида
Термизийлар юрти ва Зараутсой мўжизалари маскани, Буддавийлик дини замини бўлган Сурхондарё ўзининг хали кашф қилинмаган тарихи, обидалари, гўзал ва бетакрор табиат манзаралари, шифобахш сувлари-ю, сўлим гўшалари билан дунё аҳлини ўзига ром этиб, хорижлик сайёҳларга ўз бағрини очмоқда. Юртимизда бундай улкан ўзгаришлар натижасида турли ҳудудлардан келаётган меҳмонлар учун туризмни ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулайликларни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу асосида Термиз шаҳридаги “Матбуот уйи” да вилоят худудида туризм сохасини янада ривожлантириш буйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари, вилоят ИИБ, вилоят Туризм ва спорт бошқармаси, мехмонхонлар рахбарлар туристик фирмалар рахбарлари, таксичилик фаолияти билан шуғулланаётган уюшма рахбарлари, туристик объектлар рахбарлари иштирок этди.
Вилоят Туризм ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Зебунисо Алимардонова, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таьминлаш бошкармаси бошлиғи Шерзод Шадиев Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги "Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш тўғрисида"ги Қарори бўйича туристик фирмалар билан хамкорлик, вилоят худудига сайёҳларни жалб этиш бўйича мутасадди ташкилотлар билан зарурий чора-тадбирлар белгилаш, такси уюшма рахбарлари билан келишган холда чет тилларини биладиган такси хайдовчиларини жалб қилиш бўйича маълумотлар беришди.
Йиғилиш
давомида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва ички туризмни янада
ривожлантириш бўйича келишиб олинди.
Мастура Хамраева
Комментариев нет:
Отправить комментарий