четверг, 27 января 2022 г.

                                                     Тажрибаси таваккалдан ошганлар 


Пандемия даврида юртдан олисда бўлган мигрантлар иш масаласида турли қийинчиликларда учради. Уйга қайтган инсонлар ёрдамга мухтож бўлишди. Шундай бир вазиятда уларни қўллаб-қувватлаган Халқаро миграция ташкилоти ва “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат маркази кўмаги билан ишсиз фуқороларга  бизнес режалари асосида керакли ускуналар олиб берилди. Бугун улар ўз ишига ва даромадига эга.  Кўмак  кўрсатилган  вохадошларимиз  12 нафар бўлиб, уларнинг 5 нафари аёл. Мақолам орқали ушбу аёллар тақдирига назар ташладим..

Иссиқхоналар. Қай замонлар ўтмасин инсонларнинг махсулотга бўлган талаблари камаймайди. Айниқса иссиқхоналарнинг кенг йўлга қўйилиши қишин ёз дастурхонимиз сара махсулотлар билан тўлади.  


Дилшода Мирзаева. 50 ёшда. Уйда ташкил этган иссиқхонада памидор, бодринг, булғор қалампири етиштиради. Термиз туманида истиқомат қиладиган  Дилшода опа келажакда банкдан 150 миллион кредит олиб ишини кенгайтиришни ва 10 ёшларни иш билан таъминлашни режалаштирган. Бу орқали халқимиз дастурхонига янада сара махсулотлар етказмоқчи.

Яна бир қўллаб-қувватланган юртдошларимиздан бири Насиба  Бобожонова. Шарғун шаҳарчасидан. Насиба опа Рoссиядан турмуш ўртоғи соғлиғи ёмонлашиб  қайтгач ўзини иссиқхона борасида синаб кўрмоқчи бўлди. Аммо ташкил қилишда моддий ёрдам керак эди. Танишлардан “Барқарор ҳаёт”халқаро ижтимоий-маърифат маркази ҳақида эшитгач  марказга келиб,  ўзининг бизнес режасини тақдим қилган холда оиласининг моддий томонлама тиклаш учун кўмак сўради. Насиба опа мурожаати асосида унга иссиқхона барпо этиш учун барча материаллар олиб берилди.


Памидор, бодринг етиштиришни бошлаган опа насиб бу йил биринчи хосилни йиғиб олади. Иссиқхонага борганимизда аллақачон йирик шаклда  қулупнайлар пишиб етилганини кўрдик. Кун давомида иссиқхонада  оилавий мехнат қилишади.

 Худди Насиба опадек ишини йўлга қўйган Нафиса Жонқобилова хали ёш бўлишига қарамай хосили кўп.


Россиядан қайтгач астойдил иссиқхона ишига киришган Нафиса опа бу йил биринчи хосилдан катта фойда кўриш ниятида. Хар куни тонгдан иссиқхонада мехнат қилаётган Нафиса опа режалари катта. Ишини кенгайтириш, ички бозорга кўпроқ махсулот етказиш ниятида...

Дилафруз Намозова. Ўзи Термиз тумани ҳокимлигида котиба бўлиб ишлайди. Турмуш ўртоғи Рoссиядан карантин вақтида қийналиб, касал бўлиб қайтганида атрофдагилардан “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат маркази ҳақида эшитди. Турмуш ўртоғининг номидан мурожаат қилган опага  кўмак асосида 26 млн сўмга дўкон учун  керакли нарсалар олиб берилди.


Ёрдам асосида бугунги кунда дўконда ишлаётган оила оз бўлсада моддий томонлама ўзларини ўнглаб олди. Дилафруз опа ҳам ишдан бўш бўлган кезлари доим дўконда мехнат қилади.


Термиз шаҳри марказида истиқомад қиладиган Райхон Фармонова. Тикувчи.   Чартер рейс билан карантин вақтида Россиядан қайтган опа  кичик бўлсада ўзининг тикувчилик цехини очишни ният қилганди. Аммо қийинчиликлар билан қайтган опада маблағ йўқлиги сабаб кўмакка мухтож эди.Танишларидан эшитиб “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат марказига мурожаат қилди.  Касбини давом этириш  истагини билдирди. Аммо иш йўқлиги сабаб ўзи каби аёлларни иш билан таъминлаш учун ёрдам зарурлигини айтди. Марказ томонидан лойиҳа асосида опага кўмак берилди.

5 тақдир.. 5 инсон... уларнинг барчаси таваккалдан ишини бошлаган аёллар ҳаётда ўз ўрнини топишга урунимоқда.. берилган имкон улар учун янги келажак йўлини очмоқда..  

Мастура Хамрева

 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалида маҳаллий,   республика ва хорижий журналистлар ҳам иштирок этишмоқда 1-7 май кунлари С урхо...