Сиз коррупцион жиноят содир этганмисиз?
Ўзбекистонда 2021 йилда давлат органлари ва ташкилотларида ишловчи 3050 нафар ходим томонидан 4186 ҳолатда коррупцион жиноят қайд этилган. Ўтган йилда коррупциянинг олдини олишга қаратилган 26 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда ушбу ҳужжатларнинг 8 таси қабул қилинган. Шунингдек, 2021 йилда Давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси бузилгани оқибатида 142,7 миллиард сўм миқдоридаги моддий зарар етказилгани билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу тадбирлар давомида аниқланган коррупция ҳолатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилиниб, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан умумий 49 та жиноят иши ва 24 та маъмурий ишлар қўзғатилган.
Таҳлилларга кўра, 2021 йилнинг ўтган 12 ойи мобайнида
6 294 нафар шахс томонидан 7 953 та коррупцион ҳолат билан боғлиқ жиноятлар
содир этилган. Шундан, давлат органлари ва ташкилотлари зиммасига юклатилган
вазифа ва функцияларни бажаришга оид 3050 нафар шахс томонидан 4186 та
коррупцион ҳолат билан боғлиқ жиноятлар ҳисобга олинган.
Статистикага аҳамият берар эканман ташкилотларда ва давлат органларида ишлайдиган хамкасб ёки танишлар билан мулоқотда бўлганимда “Сиз коррупцион жиноят содир этганмисиз?” дея сўраш хаёлимдан ўтади. Баъзан билиб баъзан билмай бу иллат таъсирига тушиш бугунги кунда одатий холатга айланиб бормоқда. Эътибор берсангиз пора олиш холатлари орқали давлатга ва жамиятга зарар келтираётган инсонлар ўзларини оқлашга уринар экан, бу иллат таъсири билан кураш хали анча давом этиши тайин..
Комментариев нет:
Отправить комментарий