Кеча ва бугун нигохида Сурхон тарихий обидалари
Воҳамизда аждодларимиз томонидан бунёд этилган ўрта асрлар меъморчилиги ва зиёрат объектлари диққатга сазовор бўлиб, ушбу бой меросимизни асраб авойлаб, келажак авлодларга етказиш бугунги кунда долзарб хисобланади. Шу билан бирга бир неча минг йилликлар тарихига эга Сурхон воҳаси ижтимоий-иқтисодий, маданий ва тарихий жихатдан халқаро миқиёсида ўз ахамиятига эгадир.
Сурхон воҳасида 40 дан ортиқ диққатга сазовор
жойлар, 450 га яқин археологик, 36 та архитектура жами 561 та
маданий мерос объектлари мавжуд. Ушбу тарихий обидалар ўтган давр мобайнида қайта
таъмирланиб, ўзгача чирой очмоқда. Воҳамизнинг ушбу диққатга сазовор жойлари ва
маданий мерос объектларининг дастлабки ва реконструкция қилингандан сўнги янги
кўринишларини ўзида жамлаган холда вохамиз аҳолиси учун кўргазма ташкил
қилинди.
“Термиз” давлат музей-қўриқхонасида ўтказиладиган Кеча
ва бугун мисолидаги “Сурхондарё вилоятининг ўрта асрлар меъморчилиги ва зиёрат
объектлари” номли кўргазмада юртдошларимиз тарихий обидаларнинг фото ва видео шаклида таъмирланишдан оолдин ва ундан кейинги
холатларини кўриш имконияти яратилди. алохида ташкил қилинган Фотокўргазмали залда фотокамера балки рассомлар томонидан чизилган
суртлар кетма-кетлиги айниқса барчада катта қизиқиш уйғотди.
Кўргазмани очилиш қисмида “Термиз” давлат
музей-қўриқхонаси директори Б. Зулфикаров,
Афғон фуқароларини ўқитиш таълим маркази директори О.Рўзиев вилоятимизнинг
тарихини асраш ва авлодларга етказиш бораисда қилинаётган ишларни алоҳида
таъкидлаб ўтди.
Айтиш керакки бу каби ўтказилаётган кўргазмалар ички ва ташқи туризмни жадал
ривожлантириш, юртимиз фуқаролари ва хорижий ташрифчилар ўртасида воҳамизнинг
маданий-тарихий меросини кенг тарғиб қилиш, Сурхондарё вилоятининг саёҳат ва
дам олиш учун хавфсиз манзил сифатидаги имижини мустаҳкамлаш борасида олиб
борилаётган саъй-ҳаракатларга муносиб ҳисса қўшади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий