среда, 12 января 2022 г.

        ШЕРОБОД: Аёлларнинг иш билан таъминланиши


Шеробод туманида ижтимоий ҳимояга мухтож 3555 та оилалар  рўйхатга олинган. Бугунги кунда улардан  3251 та оилаларга кўмак берилган. Шу билан бирга “Аёллар дафтари”га 3401 нафар аёллар киритилган.  Шундан, 1260 нафарига ёрдам кўрсатилган, 338 нафари 39 фоизга бандлиги таъминланди. 272 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди, 282 нафарига тиббий ёрдам, 14 нафарига ҳуқуқий, 1 нафарига психологик ёрдамлар кўрсатилди.

Бу каби ишлар ортидан  тумандаги “Темир дафтар”ва “Аёллар” дафтарига киритилган ҳамда тикувчилик истагини билдирган 474 нафар хотин-қизларга имтиёзли кредит асосида тикув машинаси бериш режалаштирилган. 3 та маҳаллада “Ҳакимобод”да 9 нафар, “Гулчинор”да 15 нафар, “Меҳнатобод”да 8 нафар жами 32 нафар маҳаллаларидаги хотин-қизларга “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида қиймати 3 миллион сўм бўлган, 3 йиллик 6 ой имтиёзли даври билан 14 фоиздан тикув машиналари етказиб берилди.

Узоқ йиллардан буён имконияти чекланган фарзандига қараб келаётган ёлғиз она  Умида Намозова боласи сабаб ишлай олмаганди. Шу билан бирга яна икки нафар қоракўз  фарзандлари ҳам бор.



 Халқ банкидан кам таъминланган аёлларга кўмак бериш йўлида ажратилаётган кредитлардан Умида опага ҳам  берилди. 25 млн сўм олинган маблағ асосида паррандачилик билан шуғуллана бошлади. Уйда ишлаш имконияти берилганидан Умида опа хурсанд. Узоқ йиллар фарзандининг касалиги билан курашиб келаётган муштипар ёлғиз аёл эндиликда кимнингдур ёрдамига мухтож бўлмай оиласини боқа олади.

Шунингдек бу каби ишлар туманнинг бошқа бир қисмида ҳам кенг олиб борилмоқда. Шерободда “UMIDA SERVIS TEXTILE” кўп тармоқли ишлаб чиқариш кооперативи янги бинода иш бошлади.



“Қўрғон” маҳалласидан тадбиркор Умида Ҳамроева 45 миллион субсидия асосида тикувчилик цехини ташкил этиб, бугунги кунда ушбу кўп тармоқли ишлаб чиқариш кооперативида жами 20 дан ортиқ янги иш ўринлари яратган. 10 нафар “Ёшлар дафтари” ҳамда 10 нафар “Аёллар дафтари”да турган хотин-қизларни иш билан таъминлаган.

Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...