пятница, 17 декабря 2021 г.

ТЎКИН-СОЧИНЛИГИМИЗ ГАРОВИ


Бугунги  кунда  дунё  бозорларида  гилос, ўрик, олхўри, анор, узум, бодом, цитрус мевалар каби маҳсулотларимизга талаб юқори ва ушбу маҳсулотлар экспорт тушумининг асосий қисмини ташкил этмоқда. Мамлакатимизда  мева-сабзавотчилик  соҳасини  такомиллаштириш,  шу жумладан мева-сабзавот маҳсулотлари экиладиган майдонларни, сақлаш ва қайта ишлаш  қувватларини  сезиларли  ошириш,  мазкур  тармоқни  ривожлантиришга  йўналтирилган комплекс  чора-тадбирлар  амалга  оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 23 ноябрдаги ”Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ”ги Қарорининг мазмун-моҳиятини ўрганар эканмиз, ушбу карорда асосий эътибор камбағалликни камайтириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратган ҳолда, ерларни ижарага бериш, мева-сабзавотчиликни ва томорқа хўжаликларини ривожлантириш янги иш ўринлари яратиш имконияти мавжудлиги билан аҳамиятли эканлигини яна бир карра англаб етдик.

Вилоятимиз бўйича 2022 йилда 5 847 гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига очиқ электрон танлов орқали бериш режалаштирилган. 2025 йилга қадар эса, 14 620 гектар ер майдони шу мақсадлар учун ажратиш мақсад қилинган. Танлов ғолиблари ўзларига ажратилган майдон ларда 10 йилгача ижара асосида сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш каби лойиҳаларни амалга оширадилар.  

       Етиштирилган ҳосилни турли зараркунанда ва ҳашоратлардан, бегона ўсимликлар хавфидан асраш Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг  муҳим вазифаларидан бири  ҳисобланади.

Мана шуларни назарда тутиб, тадбиркорларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ва импортида шу соҳа вакиллари   билан яқин ҳамкорлик қилиши муҳим аҳамият касб этади. Бу, биринчи навбатда, тадбиркорнинг даромади ва ишончлилиги таъминласа, иккинчидан, мамлакатимизнинг кафолатли экспортчи сифатидаги нуфузини, юртимиз брендига айланиб бораётган шириндан шакар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг юксак сифатини  таъминлайди. Жойларда семинар ва тадбирлар ўтказиб, олиб бораётган фаолиятимиз ҳақида кенг қамровли  тушинтириш ишларини ҳам амалга оширяпмиз. Албатта, йил бўйи етиштирилган ҳосилнинг зараркунандалар туфайли нес-нобут бўлиши, ҳар хил касалликларга чалиниши, турли талофатларнинг олдини олиш учун ўз вақтида карантин тадбирларининг амалга оширилиши муҳим аҳамият эга.Бу тадбирлар нафақат тўкин-сочинлигимиз гарови, балки қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожи учун ҳам муҳим ҳисобланади.

 Даврон Мирзақулов,

Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини

 ва ҳимояси бошқармаси ички карантин бўлими бошлиғи


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...