среда, 15 декабря 2021 г.

 Термиз шаҳрида  инвестиция лойиҳалари самараси ортмоқда

Қадим Термиз шаҳри ўзининг қулай географик жойлашуви сабаб инвестиция лойиҳалари кўлами кенгайиб бормоқда. Жорий йилда бу сохада кенг кўламли ишлар амалга оширилиши натижасида инвестиция дастурига асосан Термиз шаҳрида жами 9 та дастур доирасида қиймати 114,5 млрд.сўмлик ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди.  49,5 млрд. сўмлик маблағлар ўзлаштирилиши ҳисобига 59,3 км муҳандислик-коммуникация инфратузилма объектларида қуриш, қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

 Бу орқали воҳа аҳолиси иш билан таъминлаш кўрсатгичи ҳам ортди. Биргина 2021 йилда"Afghan Bazar Silk Carets Asia" ҚК МЧЖ томонидан 5,0 млн. АҚШ долларлик “Ипак ва жун маҳсулотларидан гилам ишлаб чиқариш”ни ташкил этиш лойиҳасини амалга оширилиши натижасида 225 та янги иш ўринлари яратилди.

"Oravit Ceramic" МЧЖ томонидан “Маиший ва декоратив керамик буюмлар ишлаб чиқариш” лойиҳани ташкил этиш ҳисобига йилига 48 минг дона керамик маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотнинг 35 фоизи эндиликда экспортга йўналтирилади. Бу каби лойиҳалар   Термиз шаҳрини экспорт салоҳиятини янада ошишига сабаб бўлмоқда.

 Янги кириб келаётган 2022 йилда КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ орқали, умумий қиймати 39.6 млрд. сўмлик 22 та лойиҳа режалаштирилган бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйиш орқали 285 нафар ишсиз фуқаролар доимий иш билан таъминланиш режалаштирилган.

Мастура Хамраева

 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...