среда, 15 декабря 2021 г.

Янгиланишлар  тадбиркорликкка кенг йўл


 Сўнги беш йиллик мобайнида юртимизнинг барча жабҳаларида янгиланиш, ривожланиш, тадбиркорларга кенг йўл ва барча шарт-шароитлар яратилиб келинмоқда. Юртимизнинг бошқа шаҳарлари каби қадимий Термиз заминида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Биргина меҳнат бозоридаги тенденцияларга мувофиқ 2021 йилнинг жорий ҳолатига жами 2 500дан ортиқ иш ўринлари яратилди.

Шаҳарда  фаолият юритаётган ва фаолиятини янгидан ташкил этган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида декабрь ҳолатига 3 309 та тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари томонидан барча молиялаш манбалари ҳисобидан жами бўлиб 715,3 млрд. сўмлик кредитлар ажратилди. Мазкур тадбиркорларга ажратилган кредитлар ҳисобига тадбиркорлар томонидан 1644 та янги иш ўрни яратилишига эришилди. Бундан ташқари, Халқаро Молия институти кредит линиялари маблағлари ҳисобидан 2021 йил 1 декабрь ҳолатига кўра бўлиб 82 та тадбиркорлик субъектларига 2,6 млн. АҚШ долларида кредитлар ажратилди.

2022 йилда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва янги тадбиркорларни ташкил этишда жорий йилга нисбатан имтиёзли кредитлар ажратиш билан биргаликда 2021 йилга нисбатан 120 фоизга оширилиши ҳисобига тадбиркорлар томонидан 3 000 мингта янги иш ўрни яратилишини режалаштирилган.

Термиз шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида  янгидан ташкил этиладиган инвестиция лойиҳалари доимий равишда ишлаб чиқилиб, амалда ўз натижаларини бериб келмоқда. Жумладан, Термиз шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури доирасида 2021-2022 йилларда шаҳарда жами 70 та лойиҳа ишлаб чиқилиб, умумий қиймати 1,5 трлн.сўмлик лойиҳаларни амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, 1852 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Шундан, 2021-йил давомида жами 36 та умумий қиймати 370,7 млрд.сўмлик лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳисобига 772 та янги иш ўринлари яратилмоқда.Қиймати 283,1 млрд. сўм бўлган 33 та лойиҳа амалга оширилиб, янгидан 669 та янги иш ўринлари яратилди.

Шу билан бирга жорий йилда шаҳарда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жорий йилда  қиймати 36,0 млн. доллар режа белгиланган бўлиб, йил якунига кадар бу кўрсаткичларга тўлиқ эришиш режалаштирилган.

Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...