Келажак лидерлари: саволлар кўп жавоблар эса қизиқ барчага
1.Ассалому
аллайкум. Дастлаб вилоятимиздаги «Келажак лидерлари»фаолияти ҳақида сўзлаб
берсангиз?
2.
“Келажак лидерлари”сафидасиз. Улар қай тартиюда клубга келиб қолган ўзи? Нима
учун клуб аъзолари қаторида бўлишни танлагансиз? Мақсад нима эди?
-“Келажак лидерлари”клуби 50 нафар лидерлардан ташкил
топган. Улар бу клубга ўз ўзидан келиб қолмаган. Ташаббускорлиги, иқтидори ва
билими билан 4 босқичли танловдан юқори натижага эришган ёшлар клубга жамланган.
Бу клуб аъзолари ўзига яраша тажрибали,
малакали, креатив фикрлашга эга бўлган қобилиятли ёшлардан ташкил топган. Улар
билан клубда сафдош бўлишлик қайсидир маънода шахсий ривожланишни талаб этади.
Қозонга яқин юрсанг қораси юқади деган бир нақл юради халқимизда. Шу ўринда
улар билан бирга эканман улардан ўзлаштирадиган энг керакли кўникма ва ҳаётда
чекинмасликка ундовчи кучли ҳиссиётлар вужудга келиши десам муболаға бўлмайди.
3.Бугун
орадан вақт ўтиб олдингизга қўйилган мақсадларингизга эриша олдингизми?
Бугунги кунда клуб аъзолари билан биргаликда бир
қанча амалий ишлар олиб бориш натижасида менинг шахсий тажрибамнинг ривожланиши
ва мендаги фикрлаш доираси кенгайгани сезиларли даражада ўсди. Мустақиллигимизнинг
30 йиллиги муносабати билан ўзим ўқиган мактабимда Мустақиллик дарсини ўтдим, секторлар
фаолияти билан танишиш ва мавжуд муаммоларни ечилиш механизлари юзасидан
амалиёт ўтадим. Хорижий тилларни ривожлантириш бўйича клуб координатори
томонидан Спеакинг Энглиш дастури орқали инглиз тилидаги билимларимни
бойитмоқдаман.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Афғонистон
Ислом республикаси билан алоқаларни ривожлантириш бошқармасида 1 ҳафталик
тажриба алмашиш амалиётида бўлдим. Туман хокимлари бир кунлик иш фаолиятини
кузатиш ва танишиш имкониятига эша бўлдим. Ўйлайманки, Клуб билан бирга кўп
билим ва кўникмаларни ўзлаштира олдим. Келгусида ҳам клуб яратиб бераётган имкониятлардан
кенг фойдаланган ҳолда ўзим раҳбарликка тайёрлаб, раҳбарлик фаолиятимни олиб
нораётган вақтда ўзлаштирган тажриба ва билимларимда фойдаланиб халқимизга
ҳизмат қилишлик ниятидаман.
4.
Фаол ёшларни жамлаган «Келажак лидерлари»клуби жамоаси айни дамда қандай
лойиҳалар билан банд?
- “Келажак лидерлари”клуби аъзолари бугунги кунда
ўзларининг соҳаларидаги лидерлик билимларини ўстириш, ўз устиларида ишлаш,
малака тажрибаларини ошириш ва энг асосийси вилоят “Келажак лидерлари”аъзолари нуфузини Республикада
биринчиликка олиб чиқиш бўйича пухта режалаштирилган режалар асосида фаолият
олиб бормоқдалар. Сурхондарё “Келажак лидерлари”билан биргаликда 3 та гуруҳга бўлиниб
“Стартап” лойиларини амалга оширишни режалаштиряпмиз. Ёшларга
ҳам Клуб ҳақида маълумот бериш, янги лойиҳа ва йўл йўриқ кўрсатиш мақсадида
Вилоятимиздаги ОТМ ларда кичик клублар ташкил этиш арафисидамиз.
5.
Нега клуб аъзолари бирлашиб лойиҳалар ташкил қилишмаган борми ўзи? Ёки биз билмаймизми? Аксарият
кузатишларимизда тарқоқ якка кичик тадбирлар ва оддий учрашувлар билан клуб
аъзолари чекланиб қолмоқда? Бу каби холатни кузатган инсонлар лидер ёшлардан
ўзгача мотивация кутишганди? Бу холатга нима дея оласиз?
-Дастлаб ўзимни соҳамдан келиб чиқадиган бўлсам
тадбиркорликка қизиқувчи ёшларга бошланғич бизнес кўникмалар бериб келмоқдаман.
Мен каби тенгдошларига ва инсонларга ёрдам бераётган ёшлар сони яна 49 нафарни
ташкил қилади. Улар Сурхондарёнинг турли худудларида турли соҳаларда
воҳадошларимизга кўмак беришмоқда.
8.
Жамоа янги 2022 йилда қандай кутилмаган лойиҳаларни режалаштирмоқда шу ҳақида
биз билан ўртоқлашсангиз?
-Биз Сурхондарё
“Келажак лидерлари”билан биргаликда 3 та гуруҳга бўлиниб “Стартап” лойиларини
амалга оширишни режалаштиряпмиз. Ушбу лойиҳалар
амалга ошириладиган бўлса, ёшларимизга кенг имкониятлар эшиги очилган бўларди. Шунинг
учун ҳам ушбу лойиҳалар Республика миқёсида оммалаштириш учун ҳам жамоамиз
қизғин иш жараёнида.
Мазмунли сухбат учун ташаккур!
Мастура Хамраева сухбатлашди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий