Бахшичилик санъатини келажак авлодга етказиш бурчимиз
Бахшичилик санъатини сақлаб қолиш, қайта
тиклаш, ўрганиш ва келажак авлодга етказиш бахшиларимизнинг щрни ката. Тилдан тилга
ўтиб қалбларни эгаллаб бораётган бу санъат Сурхондарёда кенг ривожланган. Ушбу миллий
ыадриятимизни келажак авлодга етказишда эса бугунги кунда юртимизда кенг кўламли ишлар қилинмоқда.
Ўзбекистон
Республикасининг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан
фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2010 йил 7
октябрда тасдиқланган “2010 — 2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини
муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастури”
ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Мунтазам
равишда ўтказиб келинаётган Бахши шоирлар ва оқинларнинг анъанавий Республика
кўрик-фестивалини ўтказишдан мақсад ҳам бахшичилик ва достончилик санъатини
ривожлантириш, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фаолият олиб
бораётган бахши-шоирлар, оқинлар, жировлар ва халфаларнинг ижодий ишлари билан
яқиндан танишиш, уларга амалий ёрдам бериш ва ёшларнинг бой маънавий
меросимизга бўлган қизиқишини ошириш йўлида катта хизмат қилмоқда. Айниқса қувонарлиси
5-10 апрел кунлари айнан бизнинг вилоятимизда биринчи халқаро бахшичилик
санъати фестивали бўлиб ўтиши барчани бирденк қувонтирди.
Айтиш керакки,
бахшилар ижроларини аудио, видео тасмаларига ёзиб олиш, китоб ҳолига келтириш,
нағмаларни нотага олиш, шу достонлардан имкон даражасида фильмлар яратишни
йўлга қўйиш достончилик мактабларини ривожлантиришдаги асосий вазифалардан
биридир. Зеро, халқ достонлари миллий ифтихор ва ўз-ўзини
англаш, ватанпарварлик, дўстлик, биродарлик туйғуларини тарбиялашда “ҳаёт
мактаби” вазифасини ўтайди.
Мастура Ҳамроева тайёради.
Комментариев нет:
Отправить комментарий