четверг, 4 апреля 2019 г.

Фестивал дунё журналистлари эътиборида
Термиз шахрида 5-10 апрел кунлари бўлиб ўтадиган биринчи Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ёритиб бораётган журналистлар учун матубот маркази ташкил этилди. Унда вилоятдаги ва республика миқёсида ижодкорлар жалб этилган.

 Матбуот ташкилий гуруҳига “Сурхон тонги” ва “Заря сурхана” бирлашган таҳририятлари бош муҳаррири Р. Раҳимова бошчилик қилаётган бўлса бевосита ижодий гуруҳга Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси  Сурхондарё вилоят бўлими раиси М.Абдураҳмонов бош-қош. Барча ижодкорлар тайёргарлик жараёнларини газета, ижтимоий тармоқлар, блогларда ёритиб бормоқда.
Айни фестивал кунлари эътиборлиси  чет эллик журналистлар ҳам Термиз шаҳрига ташрифи кутулмоқда. Улар орасида Бразилия, германия, Голландия, Индонезия, Испания, Қатар, Канада, Хитой, Малайзия, Покистон, Португалия, Сербия, Таиланд ва Шветцария каби кўплаб мамлакатлар вакиллари бор. Покистон журналистлар ассоциацияси вице-президенти, ”Diplomat Magazine De Laru” газетаси бош мухаррири, , “Holland times”, “Warta Jazz”, “Global Times”, “Etnoumlje” “Al Takwen Magazine” каби газета ва журналлар журналистлари бевосита иштирок этишади.
Мастура Ҳамроева
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси, блоггер

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...