суббота, 7 ноября 2015 г.

Мен дунёга таниламан


Юртбошимиз томонидан мустақилликнинг илк онлариданоқ олиб борилаётган ёшларни билимдон қилишга қаратилган эзгу мақсадли сиёсатнинг ифодаси ўлароқ ўсиб келаётган ёшлар ўткир зехнли, юксак маънавиятли бўлиб шаклланмоқда.
 Дарҳақиқат, айтиш керакки, бугун билимдон ёшларимиз  ҳозир ўзи­нинг ўрни қаерда эканлигини яхши биладилар. Айниқса мактаб остонасини тарк этмаган мурғак ёш авлодлар ҳам борки  дилида, “Мен дунёга чиқаман, юртим номини оламга ёяман” деган мақсадни аллақачонлар ният қилишган. Ана шундай юрт келажагидан бири эндигина тўққиз ёш билан бўйлашган бўлсада ўз ақли идроки билан тенгдошларидан ажралиб турадиган Шоҳрух Бобораҳимовдир. Унинг ёшига нисбатан фикрлашлари ва иқтидори тақсинга лойиқ. Шоҳрух  ўтган 2014 йилда “Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб сайтлар” анъанавий танловида муаллифлигидаги www.shohruxbek.mahorat.uz  веб-сайти билан 2- ўринни эгаллади.


Мен информатика ва аxборот теxнологиялари мутаxассислари сулоласида туғилганман –дейди Шоҳрух Бобораҳимов. Шу муҳитда ўсиб келаётганлигим боис 5 ёшимдан комютерда ишлашни ўргана бошлаганман. Бугунги кунда бемалол ворд програмаларида ишлай оламан. Ўз тенгдошларим, тенгқурларимга ёрдам бўлиш мақсадида эса отамга менга сайт очиб беришни ва унга  маълумотларни  жойлаштиришни ўргатишни сўрадим. Ушбу илтимосим  натижаси www.shohruxbek.mahorat.uz  сайтим  яратилди. Сайт тенгдошларимга илмдан бир шўла мисолида яратилган бўлиб, билган ва ўрганаётган билимларимни тенгдошларим ва ўқувчиларга ҳам етказиш мақсадида яратилган.

www.shohruxbek.mahorat.uz сайти ҳақида тўҳталиб ўтадиган бўлсам, ўқувчи ёшлар учун мўлжалланган таълимий бу вебсайт ўз ичига “Биласизми?”, “Ўзим ҳақимда”, “Менинг ...”, “Фаxр ва ифтиxор туйғуси”, “Интеллектуал ва ривожлантирувчи дастурлар”, “Ибратли ҳикоятлар (аудио)”, “Шеърлар”, “Эртаклар яxшиликка етаклар”, “Электрон дарсликлар”, “Тенгдошларимга”,  “Қайта алоқа”, “Мехмонxона”, “Сайт xаритаси” каби рукнларни қамраб олган. Ушбу рукнларда ўқувчиларни қизиқтира оладиган ва жалб қиладиган маълумотлар жой олган. Шу билан бирга афоризмлар, юртимих ҳаёти акс этган видои лавҳалар ва Ватанимиз  мадх қилган қўшиқлар ҳам мавжуд.
Келажаги буюк давлат-Ўзбекистон фарзандиман! Шу юртимга муносиб фарзанд бўлишни хохлиман. –дейди Шоҳрух Бобораҳимов. Шунинг учунми бўш вақтим деярли бўлмайди. Мактабдаги дарслардан сўнг компютерда ишлаш, интернет тармоғида қизиқарли адабиётлар мутолаа қилиш, электрон дарсликлардан фойдаланган холда ўз билимимни янада ошириш кунлик фаолиятимнинг асосини ташкил килади. Буларнинг барчаси сайтимни янада мукаммалроқ қилиш учун ва доимий маълумотлар кўламини янгилаб боришига хизмат қилмоқда.
Термиз шаҳридаги 1умумий ўрта таълим мактаби 4синф ўқувчиси бўлган Шоҳрух дарс жараёнларини пухта эгаллаш билан бир қаторда, тўплаган маълумотларни ҳар куни ўз сайтига жойлаб  боради. Хали ёш бўлганлиги учун бу йўлда унга отаонаси, устозлари ва яқинлари ёрдам бермоқда. Айниқса отаси Мирзаев Манучехр ака фарзандининг қизиқишларини тўғри англаб етиб, кўмак бериш учун алоҳида вақт ажратади.
Бугун ҳеч кимга таҳдидсиз ўзлигини намоён эта олган мамлакатда яшаяпмиз. Ватан такдири биз ва Шоҳрух каби униб келаётган  истеъдодли  ёш авлод қўлида. Фақат ва фақат ҳур фикрлилик ила миллатимизнинг уриб турган юрагига айланишимиз жоиз. Шундагина  ҳур диёримизнинг чинакам фарзанди бўламиз!


  Мастура ҲАМРОЕВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...